Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.7K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#Онлайн

🔰Юқорида ҳабар берганимиздек, шаҳар прокуратураси, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг саъй-ҳаракатлари билан спортнинг кураш тури бўйича "Президентимиз полвонлари ва Барчиной қизлари" шиори остида 2008-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Нурафшон шаҳар чемпионати бўлиб ўтди.

🔰Мусобақада 100 нафардан ошиқ спортчи ўғил қизлар 6 та вазн тоифасида кураш олиб бордилар. Айни дамда, ғолиблар тақдирланишмоқда.


📌Ғолибларни шаҳар прокурори Ф.Мирзаев ва сектор раҳбарлари тақдирлашди.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар МТБ тасарруфидаги 22-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган "Яшил макон" умум миллий лойихаси доирасида ташкилот ходимлари билан ўтказилган ҳашарда Миллий гвардия ходимлари қатнашиб, мевали дарахтлар екишди хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#спорт
#қулайлик

🥊Нурафшон шаҳрида бокс ва кураш маҳорат мактаблари ташкил этилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви
#1_сектор

Нурафшон шаҳар ҳокими Бобур маҳалласида ёшлар билан учрашди

⚡️Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, сектор раҳбарлари ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.
⚡️Ана шундай учрашувлардан бири Нурафшон шаҳар Бобур маҳалла фуқаролар йиғини биносида, шаҳар ҳокими М.Салиев сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашди.
📊Учрашувга келган ёшлар ўз таклиф ва муаммолари билан чиқди. Жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, ишга кириш масаласи, контрак пулини тўлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилишди. Ёшларнинг билдирган таклиф ва мурожаатлари ижроси юзасидан ижобий ҳал этилиши бўйича ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa