Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.6K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#Нурафшон
#3_сектор
#Спорт_соғлом_ҳаёт_гарови

🏓Нурафшон шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом улғайишларини таъминлаш мақсадида ёшларни спортга қизиқтириш ва оммавий спорт турларига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

⚡️Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектори раҳбари, полковник Отабек Ғанибеков ташаббуси билан ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигида Юксалиш маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарорига асосан мактабларда ўқиётган ёшлар орасида стол тениси ва стретбоол бўйича мусобақаси ўтказилди.
🥇 "Спорт-соғлом ҳаёт гарови" шиори остида ўтказилган мусобақа якунида юқори ўрин олган ёшлар шаҳар ҳокимлиги ва сектор раҳбарининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди!

🏢Бугун 26 февраль куни Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида шаҳар ҳокими М.Салиев раҳбарлигида Халқ қабулхонаси вакили, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

🗒Қабулда 17 нафар фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.

📝Қабул давомида 13 нафар фуқарони мурожаати ижобий ҳал қилинди, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижрога йўналтирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мутолаа

#ТЕМУР_ТУЗУКЛАРИДАН
🎞 Сейистон, Қандаҳор ва Афғонистон мамлакатларини забт этиш ҳақидаги кенгашим
Хуросон мамлакати бўйсундирилгандан кейин амирларим юқорида эслатилган уч мамлакатга лашкар юборайлик, деб маслаҳат бердилар. Мен дедимки: «Агар лашкарларнинг ўзи билангина иш битмасачи? Унда ўзим боришим керак бўлади. Менинг эса мўлжаллаб қўйган бошқа ишларим кўп».
Маслаҳатни шундай деб билдимки, ўша диёрлар ҳокимларини ўзимга оғдириб олиш учун: «Агар менга қўшилсанглар (қутуласизлар), курашсанглар йиқиласизлар. У ҳолда такдирингизда нима бўлса, ўшани кўрасизлар», –деган мазмунда ёрлиғлар йўлладим. Бу тадбирим такдирга тўғри келди. Ёрлиғларим уларга етиши биланоқ итоат бошларини бўйсуниш мақомига қўйдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мўйноқ
#имконият

⚡️Мўйноқда 700 га яқин қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
Со вчерашнего дня в мой адрес поступают обращения от наших средств массовой информации и блогеров с просьбой прокомментировать итоги недавнего телефонного разговора Президентов Узбекистана и России.

В этой связи хотел бы сообщить нашим коллегам следующее.
Помимо актуальных вопросов насыщенной двусторонней повестки, лидеры Узбекистана и России обменялись также мнениями по складывающейся ситуации вокруг Украины.

Президент России проинформировал главу нашего государства о причинах и обстоятельствах принятого решения о специальной операции.

В свою очередь, лидер Узбекистана выразил надежду на скорейшее нахождение сторонами взаимоприемлемых путей урегулирования ситуации и недопущение её дальнейшей эскалации.

Хотел бы особо отметить, что Узбекистан занимает взвешенную, нейтральную позицию по этому вопросу.

Наша страна традиционно имеет тесные, дружественные отношения как с Россией, так и с Украиной. Мы заинтересованы в обеспечении мира, стабильности и устойчивого развития в нашем обширном регионе. Все возникающие споры и разногласия должны решаться исключительно на основании норм международного права.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ёшларни ва ёш оилаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ёшлар марказида Сатира театрининг актёрлари томонидан Беҳбудийнинг «Падаркуш» саҳна асари намоиш этилди

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободон
#Дегантепа

Дегантепа маҳалласи Нуронийлари бошчилигида маҳаллани уюшмаган ёшлари билан Зархаёт кўчасидаги “Яланғоч Ота” қабристонида хашар йўли билан ободонлаштириш ишларини ташкил этишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa