Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.6K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#ободон
#Дегантепа

Дегантепа маҳалласи Нуронийлари бошчилигида маҳаллани уюшмаган ёшлари билан Зархаёт кўчасидаги “Яланғоч Ота” қабристонида хашар йўли билан ободонлаштириш ишларини ташкил этишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободон
#Тўйтепа_маҳалласи
Туйтепа маҳалласи раиси Д.Пирназаров Тошкент йули кучасида жойлашган тадбиркорлар билан учрашиб латокларни тозалаш, объектлар олдида гул ва дарахт кўчатларини экиш бўйича вазифалар белгиланиб ободонлаштириш ишлари ташкил қилинмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#огоҳ_бўлинг
#вазият

Кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида 106 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланди

2022 йил 27 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 минг 405 (+106) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида 43 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайган.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#мутолаа

#ТЕМУР_ТУЗУКЛАРИДАН
🎞 Ўрусхонни бартараф қилиш ва Дашти қипчоқни босиб олишда қилган кенгашим

Тўхтамишхон тахт талашиб (Дашти қипчоқ) хони Ўрусхондан енгилиб, менинг паноҳимга қочиб келган эди. Унинг билан қўшин юборсаммикан, ё ўзим борсаммикан деб турганимда, Ўрусхоннинг элчиси келиб
қолди. Кенгашиб, элчининг кўнглини овлаб, сўнг кетишига ижозат беришни, ўзим эса Дашти қипчоқ томон юзланиб, элчининг кетидан лашкар жўнатишни мўлжалладим, токи элчи хотиржамлик билан бўлган воқеаларни Ўрусхоннинг мажлисида баён қилсин, эртаси куни менинг қўшинларим қўққисдан уларнинг устига бостириб борсин.
Ўйлаганимдек иш тутгандим, тадбирим тақдирга тўғри келди. Ўрусхон элчиси бўлган воқеаларни сўзлаб бераётган пайтда, менинг қўрқмас лашкарим ногаҳон келган селдек Ўрусхон устига ёпирилди. У эса қаршилик кўрсатолмай, қочишни ихтиёр қилди. Дашти қипчоқ мамлакати менга бўйсунди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰ФАН олимпиядасининг Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ўтказилаётган вилоят босқичи ОАВ нигоҳида

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Эътибор

🟢Нурафшон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳодимлари томонидан Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи 2-жахон уруш қатнашчиси Илясов Рахим ота холидан хабар олишиб дилдан сухбатлашишди.

🤲Нуроний отамиз дуога қўл очиб юртимиз тинчлигини сўраб дуо қилдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Хуррият маҳалласи раиси К.Умарбоев, ҳоким ёрдамчиси Б.Қаршибаевлар томонидан Нурафшон шаҳар “Хуррият” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари иш фолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Корхоналар раҳбарларига ўзига қарашли ҳудуд ер майдонларида ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, эгасиз бўш турган ерлар хатловдан ўтказилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ободонлаштириш

Ойбек маҳалласида жойлашган кореец-рус қабристонида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Қаровсиз қолган қабрларга эьтибор кучайтирилди. Тўқайзорга айланган қамишзорлар шаҳар ободонлаштириш бўлими ишчилари ҳамда маҳаллий аҳоли кучи билан тозаланиб, қабрлар тартибга келтирилмоқда. Хашар ишлари давом этмоқда...

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa