Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#ОНЛАЙН_СЕССИЯ

НУРАФШОН ШАҲАР ЁШЛАР МАРКАЗИ БИНОСИДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 6-ЧАҚИРИҚ 45-СЕССИЯСИ БОШЛАНДИ.

Айни дамда, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 45-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда корхона, ташкилот раҳбарлари, депутатлар, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишмоқдалар.

Сессия ишини Халқ депутатлариа Нурафшон шаҳар шаҳар Кенгаши депутати Джура Ахметкулов олиб бормоқда.
Nurafshon shahar hokimligi
#айни_дамда #мурожаат Музаффар Солиев, Нурафшон шаҳри ҳокими: – Энди, ҳар биримиз бу пулларни ишлатиш самараси қандай бўлди, деган саволга жавоб беришимиз керак, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, жумладан унинг ҳақиқий эгаларини топиб, муҳтожларга…
#ОНЛАЙН_СЕССИЯ

Хусусан, Нурафшон шаҳар ҳокими “маҳаллабай” ишлаш тизимини ривожлантириш ҳисобидан жойларда аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш масалаларини ривожлантириш, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар, ҳоким ёрдамчилари лавозими ва унинг вазифалари ҳамда ўрнининг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
#ОНЛАЙН_СЕССИЯ

Жумладан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилишини такидлади.
#онлайн_сессия

Айни дамда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ VI/LI сессияси бошланиш арафасида.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#онлайн_сессия

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ VI/LI сессияси ўз ишини бошлади.
Кун тартибида 9 масала кўриб чиқиши белгиланганди.

Кун тартибидаги 1 масала юзасидан, Жиноят ишлар бўйича Нурафшон шаҳар Суди раисининг 2021 йилдаги одил судловни амалга ошириш юзасидан бўлим бошлиғи Х.Халиков ва Нурафшон туманлараро маъмурмий ишлар бўйича суд раиси Б.Норматовнинг ахбороти тингланмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#онлайн_сессия

Сессия кун тартибига кўра, 2021 йил давомида шаҳар прокуратураси томонидан қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва 2-сектор ҳудудини
2021 йилни 12 ойида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Нурафшон шаҳар прокурори Ф.Мирзаев ўз маърузасида шаҳар прокуратураси томонидан 2021 йилда ҳудудда қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг барча йўналишида жами 109 та текшириш ўтказилган бўлиб, натижасига кўра, ноқонуний ҳужжатларга 168 та протест келтирилган, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 74 та тақдимнома киритилган, давлат манфаатларида судларга 11 та даъво аризалари киритилган, 72 нафар шахсларга нисбатан интизомий ва маъмурий ҳамда жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 4 та жиноят иши қўзғатилиб, 174 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
#онлайн_сессия
Шаҳар аҳолиси 48.939 нафарни ташкил этиб, шундан 39,1 минг нафари меҳнатга лаёқатли ёшдагиларни ташкил этган ва улардан 32,2 минг нафарини бандлиги таъминланган. Йил бошига ишсизлар сони 1.480 нафарни ташкил этган бўлиб, йил давомида 1.381 нафар шахсларни бандлигини таъминлаш ҳисобига ишсизлик даражаси 8,6 фоизни ташкил этган.
#онлайн_сессия
Прокуратура тергов фаолияти бўйича.
Шаҳар прокуратураси томонидан 2021 йил мобайнида, дастлабки тергов ва терговга қадар текширув фаолиятида ҳам муайян ишлар ишлар амалга оширилган.
Ҳусусан, шаҳар прокуратураси томонидан 2021 йилда 46 та жиноят ишлар қабул қилинган бўлиб, 23 та жиноят ишларини тергови тамомланган бўлиб, ушбу жиноят ишлари бўйича 45 нафар шахсга нисбатан 21 та жиноят ишлари судга юборилган.
Қолаверса, жиноят ишлари доираси давлат манфаатларига етказилган жами 8 млрд. 479,1 млн. сўм зарарнинг 6 млрд. 705 млн. сўми ёки 79 фоизи давлат фойдасига ундирилиши таъминланган.
Шунингдек, 2021 йилда 16 нафар (2020 йилда 5 нафар) шахс ўз жонига қасд қилиб вафот этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 11 тага ошган. Улардан 6 нафарини (2020 йилда 1 нафар) аёллар, 10 нафарини (2020 йилда 4 нафари) эркаклар ташкил қилган. 2019 йилдан 2021 йилга қадар вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари кузатилмаган.
Бироқ, ўз жонига қасд қилиш 6 та ҳолатда ўзини осиш орқали содир этилган бўлиб, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари 13 нафари 30 ёшдан ошган, 4 нафари турмуш қурмаган фуқаролар ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу фуқароларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари сабаби ўрганилганида, 5 нафари оилавий келишмовчилик оқибатида, 1 нафари жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида ушбу салбий ҳолатга қўл урганлиги аниқланган.
#онлайн_сессия
Нурафшон шаҳар Депутатлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2021 йилнинг якунлари бўйича Нурафшон шаҳар ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи полковник Ганибеков Отабек Ганибекович ўз ахборотида

Шаҳримизда 2021 йилнинг 12 ойи давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги.
Шунга қарамасдан содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошиб кетишига йўл қўйилди. Жумладан содир этилган ва аниқланган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114 тага (168–282) ёки 67,9 фоизга ошган. Вилоят миқёсида бу кўрсатгич 64,7 фоизни ташкил этган.
Жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 34 тага (105–139) ёки 32,4 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.
#онлайн_сессия
Амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар натижасида жиноят турларидан жорий йил 12 ойи давомида талончилик, товламачилик, автотранспортни олиб қочиш (ўтган йилда 1 та) жиноятлари содир бўлмаган бўлса, қотиллик жинояти -1 тага ёки
-33 фоиз (3/2), оғир тан жароҳати етказиш жинояти -1 тага ёки
-16,7 фоиз (6/5), номусга тегиш жинояти -2 тага ёки -50 фоиз
(4/2), безорилик жинояти 3 тага ёки -60 фоиз (5/2) камайган.

Рўйҳатга олинган 282 (168) та жиноятларнинг 151 (108) таси содир этиладиган жиноятлар (умумий жиноятнинг 53,4 %, ўтган йил 64,2), 131 (60) таси аниқланадиган жиноятлар (умумий жиноятнинг 46,6 % ўтган йил 35,8) ташкил этган.
Рўйҳатга олинган жиноятларнинг оғирлик даражасига тўхталганда:
- 10 таси ўта оғир (ўтган йил шу даврида 11 та),
- 55 таси оғир (ўтган йил шу даврида 24 та),
- 75 таси унча оғир бўлмаган (ўтган йил шу даврида 52 та),
- 142 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган (ўтган йил шу даврида 81 та) ташкил этиб,
- 71 таси маҳалла ҳудудида содир этилган (ўтган йил шу даврида 63 та),
- 35 таси маҳалла ҳудудида аниқланган (ўтган йил шу даврида 25 та) жиноятлардан иборат.
#онлайн_сессия
Нурафшон шаҳар худудида жами 22 та маҳалла фуқаролари йиғини мавжуд, 77,3 фоизида (17 та маҳаллада) жиноят содир этилиб, уларнинг 5 тасида жиноят сони ошган. Маҳаллаларда содир этилган умумий жиноятларнинг аксарияти Ойбек (15 та), Обод (11 та), Нурафшон (10 та), Деҳқонобод, Маърифат (6 тадан) маҳаллаларига тўғри келади. Таҳлиллар асосида ушбу маҳаллаларнинг 5 таси
(22,7 фоизи) қизил худуд 1-сектор худудидан Дехқонобод, Маърифат, Нурафшон МФЙлари ва 4-сектор худудидан Обод ва Ойбек МФЙлари кирган. 12 таси (54,5 фоизи) сариқ худуд 1-сектор худуд Янгиобод МФЙлар, 2-сектор худуд Наврўз, Тўйтепа ва Муқумий МФЙлар, 3-сектор худуд Бирлик, Чиғириқ, Хуррият, Юксалиш ва Оппоқ МФЙлар, 4-сектор худудидан Учқун, Бобур ва Эвалак МФЙлар кирган. 5 таси (22,7 фоизи) яшил худуд 1-сектор Дегантепа ва Ёшлик МФЙлар, 2-сектор Қумариқ ва Обод турмуш МФЙлар, 3-сектор Тараққиёт МФЙлар киритилган.
Маҳалла раисларидан маҳаллалардаги холат бўйича кескин чора тадбирларни белгилаш бўйича вазифалар юклатилди.