Nurafshon shahri hokimligi
2.3K subscribers
38K photos
3.46K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
Она табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиз

⚡️Бутун борлиғини биз билан бирга баҳам кўриб, ўзининг иссиқ тафтида асраб, авайлаб келаётган Она табиат билан бутун инсоният тақдири чамбарчас боғлиқ.

♻️Ана шуни инобатга олган ҳолда бугунги вазиятдан келиб чиқиб, Нурафшон шаҳар 9-ИДУМда география фанидан "Улуғимсан Ватандек -Она табиат" мавзусида фан ойлиги очилишига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.
📌Тадбирда ўқувчи ёшлар она табиатимизнинг ҳар бир неъматини асраб авайлаб, боридан унумли ва мақсадли фойдаланиб, фақат бугунги кунни эмас, эртамиз учун ана шундай буюк неъматлардан бебаҳра бўлиб қолмаслиглари учун масъул эканликларини унутмаслиги бўйича ўз чиқишларини тақдим этди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
ОЛИСДАГИ БУҒДОЙДАН...

⚡️Маълумки, Нурафшон шаҳридан мамлакатларга турли мақсадларда узоқ муддатга кетишган.
♻️Янги Обод" маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори мамлакатларга турли мақсадларда узоқ муддатга кетган фуқароларни аниқлаш бўйича хатлов ўтказмоқда. Негаки, бу вазифалар маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитнинг бар-қарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
📌Шунингдек, Ёшлар етакчиси телефон орқали фуқаролар билан суҳбатлашиб ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганди. Бундан ташқари фуқароларга қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганликлари тушунтирилди.
Айни ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, узоқнинг буғдойидан, яқиннинг сомонини афзал билган ҳолда мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозим.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
⚡️ Шавкат Мирзиёев:

ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга;

ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига;

хотин-қизлар бўйича масъул эса, аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши ишлашга жавоб беради.

Ушбу 3 та йўналиш бўйича, уларнинг аниқ молиявий маблағлари бўлади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топсин

⚡️Халқ билан мулоқот. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сифатида ҳаётимизга жорий этилган мазкур механизм ҳақиқатан ҳам қисқа фурсат ичида ўзининг амалий натижаларини бера бошлади. Бу юртдошларимизнинг келажакка, давлат ва жамоат ташкилотларига бўлган ишончи ортиб, фуқароларда бунга жавобан "Мен ҳам жамиятимиз ривожи учун ташаббус кўрсатишим керак", деган масъулият ҳисси уйғанаётгани кўзга ташланмоқда.

♻️Жумладан, Ҳафтанинг ҳар шанба куни Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ўтказиб келинаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, муаммолар ўз ечимини топмоқда.

📌Хусусан, Нурафшон шаҳар аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази томонидан, шаҳар ҳокими қабулида мурожаат қилган бир қанча фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
📣 Kichik korxona va mikrofirmalar diqqatiga!

Kichik korxona va mikrofirmalar tomonidan 2021 yil uchun 1-kb (yillik) statistika hisobotini ESTAT 4.0 (hisobot.stat.uz) axborot tizimi orqali
2022- yilning 25- fevralidan (xorijiy sarmoya ishtirokidagi korxonalar uchun
25- martdan
) kechiktirmay elektron ko‘rinishda taqdim etish belgilangan.
Shu munosabat bilan, 1-kb yillik hisobotini o‘z vaqtida taqdim etishingizni so‘raymiz.
O‘z navbatida hisobot taqdim etish tartibini buzish ma’muriy chora ko’rilishiga sabab bo‘lishini eslatib o‘tamiz.
Nurafshon shahar statistika bo'limi.

Nurafshon shahar hokimligi axborot xizmati
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 мартдан бошлаб “Яшил макон” лойиҳаси доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.

🌳 Сиз ҳам фаол иштирок этинг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш пировард мақсад

⚡️Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижроси юзасидан маҳаллаларда Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

♻️Айни дамда, Нурафшон, Учқун, Обод-турмуш, Бобур, Эвалак, Маърифат маҳаллаларида ёшлар “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида волейбол ва стол теннис спорт тури бўйича ўз вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Вакцина олмаган 45,6 минг ходим ишдан вақтинчалик четлатилган

Санэпидемхизматнинг маълум қилишича, 28,5 мингта хўжалик юритувчи субъектда ва 44,6 мингта бюджет ташкилотларида рейд тадбирлари ўтказилган.

Текширувларда жами 89,4 минг нафар вакцина олмаган шахс аниқланган. Шундан 45,6 минг нафар шахс ишдан вақтинчалик четлатилган. 4,6 мингта ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 246 та объектга нисбатан фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш чораси қўлланилган.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa