Nurafshon shahar hokimligi
2.1K subscribers
36.1K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк.

⚡️Нурафшон шаҳрида мавжуд 22 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда ҳокими ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аҳолини хатлов якунига кўра тоифаларга ажратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

💫Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида Тошкент вилояти тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи З.Йўлдашев ва Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев бошчилигида ҳоким ёрдамчилари учун маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

🔹Ҳоким ёрдамчилари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва шаҳримизда олиб борилаётган ислоҳотлар, субсидиялар ажратиш бўйича ўтказилган семинар иштирокчилар томонидан қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa