Nurafshon shahri hokimligi
2.28K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#жараён

⚡️Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ҳудуд масъуллари, сектор раҳбарлари иштирокида Нурафшон шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишяпти

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Камалакда_сумалак

🔰Бугун, Нурафшон шаҳрида ёшлик ва баҳор уйғунлашди. Бир ёнда қозонларда сумалак қайнамоқда. Бир ёнда жамалаксоч қизлару азамат ўғлонлар миллий қадриятларни намойиш этишмоқда. Алпкелбат паҳлавонлар тош ўйнатиб куч синашмоқда.

☺️Қувлашмачоқ ўйнаётган атлас кўйлакли қизалоқларнинг бахтиёр чеҳрасидаги табассумни кўриб кайфиятинг кўтарилади, ҳаёт кўзингга янада гўзал кўринади ва секин пичирлайсан:



😍Бу ҳаммасимас, қолганини лавҳалар сўзлайди. Сиз ҳам келинг, завқланинг.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 4-март – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк.

⚡️Нурафшон шаҳрида мавжуд 22 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда ҳокими ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аҳолини хатлов якунига кўра тоифаларга ажратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

💫Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида Тошкент вилояти тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи З.Йўлдашев ва Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев бошчилигида ҳоким ёрдамчилари учун маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

🔹Ҳоким ёрдамчилари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва шаҳримизда олиб борилаётган ислоҳотлар, субсидиялар ажратиш бўйича ўтказилган семинар иштирокчилар томонидан қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён
#айнидам

⚡️Ҳар бир ҳаракатимиз, тайёргарлигимиз, дастур ва режаларимизнинг ҳамма-ҳаммасида Наврўзнинг боқий фалсафаси акс этиб туриши керак — Зойир Мирзаев

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok