Nurafshon shahri hokimligi
2.28K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#Аёлларга_эътибор
#инсон_қадри

“Аёлларга мехр ва мурувват улашиб”

🔹Халқимизда азал-азалдан эҳтиёжманд, ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш аъанага айланган.

🟢 Шу муносабат билан бугун Нурафшон шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Усманова томонидан, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабaти билан Нурафшон шаҳридаги маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, эхтиёжманд, ёши улуғ онахонларни хонадонига бориб фуқаролар ҳолидан хабар олинди ва уларга совғалар топширилди ва Давлатимизда олиб борилаётган аёлларга оид сиёсат, аёлларга бўлган эътибор ҳамда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиевнинг 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Хотин-қизлари учун байрам табригини ўқиб эшитирди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#ободон_нурафшон
#Яшил_макон_доирасида

🔰Айни дамда, "Яшил макон - умуммиллий" лойиҳаси доирасида Нурафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари томонидан Тошкент йўли кўчасидаги бўш майдонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшайлик.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Иш бор!

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими қуйидаги иш ўринларига таклиф қилади:

1. Назоратчи инспектор;
2. Оқова сув тозалаш иншооти бошлиғи;
3. Оқова сув тозалаш иншооти мухандис технологи.

Ишлаш истагини билдирган фуқароларимиз мурожаат қилишлари учун қуйидаги рақамга боғланишлиги мумкин:
+998 99 887 77 30

@Nurafshonpressa
Nurafshon shahri hokimligi
#Аёлларга_эътибор #инсон_қадри “Аёлларга мехр ва мурувват улашиб” 🔹Халқимизда азал-азалдан эҳтиёжманд, ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш аъанага айланган. 🟢 Шу муносабат билан бугун Нурафшон шаҳар ҳокими маслаҳатчиси…
#Аёлга_эътибор
#инсон_қадри

“Мехр ва мурувват улашиб”

🔰Аввал хабар берганимиздек, Нурафшон шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Усманова томонидан, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабaти билан Нурафшон шаҳридаги маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, эхтиёжманд, ёши улуғ онахонларни хонадонига бориб фуқаролар ҳолидан хабар олинаётган эди, Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлги мавжуд аёллар учун ҳам баҳорий кайфият улашиш мақсадида совғалар ўз эгаларига етказиб берилди. Ушбу жараён барча маҳаллаларда давом этмоқда.


✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Жараён
#онлайн

Чекка маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ўрганилмоқда

🔰Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олиш учун Нурафшон шаҳрида доимий ишлар олиб борилмоқда.

Айни дамда, Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б У.Убайдуллаев томонидан, Дегантепа маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилмоқда, ўрганиш давомида маҳалладаги хонадонларда аҳоли томонидан ўз хонадонларида кичик тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилганлиги, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, субсидиялар ажратиш ҳамда бошқа масалалар бўйича тавсиялар берилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa