Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.6K photos
3.38K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#Диққат_эълон!!!

Жорий йил 19 феврал куни Нурафшон шаҳар Янги обод маҳалласида ўтказиладиган маънавий – маърифий ва спорт тадбирларига ҳамоҳанг равишда, ишсиз фуқароларни иш топишида кўмаклашиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан марказлашган меҳнат ярмаркаси ўтказилади.

Биз сизларни мазкур меҳнат ярмаркасида кутиб қоламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
📣📣📣
#Диққат_эълон

#Қарор_ижроси_Янги_обод_маҳалласи_наъмунасида

Жорий йилнинг 19 февраль куни Нурафшон шаҳар Янги обод маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳрида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича спорт ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.
Ушбу маънавий-маърифий ва спорт тадбирларига Янги обод маҳалласи аҳолисини ва шаҳримиз барча ёшларини таклиф этамиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Диққат_эълон

“Нурафшоншахаргаз” ГТБ Сизга шуни маълум қиладики, Ўртачирчиқ тумани Қайтмас йўналишида д-100 мм бўлган ўрта босим ер усти газ қувурларида таъмирлаш ишлари борилиши муносабати билан 2022 йил 21 феврал куни соат 13-00 дан соат 17-00 га қадар Ойбек МФЙ улгуржи ва ахоли хонадонларида вақтинчалик газ таъминоти тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилар сони 526 тани ва улгуржи истеъмолчилари 7 тани ташкил қилади.

Мурожат учун телефон: 99-004-81-04

@Nurafshonpressa
#Диққат_эълон ‼️‼️‼️‼️‼️

📣📣📣Нурафшон шаҳар ҳокими ташаббуси ва шаҳар ҳокимнинг 2021-йил 30-декабрдаги 220-10-213-Ф/21-сонли фармойиши билан мулк ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтинча бўш турган Нурафшон шаҳридаги 77,43 гектар ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар билан ҳокимлик ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилиб, шартномада ҳар бир гектар учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдоридаги ер солиғини аввалдан тўлаш шарти билан вақтинча–мавсумий (бир йил) муддатга қишлоқ хўжалиги экинини экиши, фойдаланиши мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa