Nurafshon shahri hokimligi
3.31K subscribers
42.7K photos
3.84K videos
52 files
12.2K links
Download Telegram
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📣Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан вилоят Маданият бошқармаси, Нурафшон шаҳар Маданият бўлими томонидан "Хуш кайфият" танлови эълон қилинади.

▶️ Танлов шартлари:

1. Танлов 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш қизиқчи хамда сўз усталари ўртасида бўлиб ўтади.

🧍‍♂️🧍 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш қизиқчи хамда сўз усталари, жамоа (5 нафардан ошмаслиги керак) вакиллари иштирок этишлари мумкин.

❗️Қувноқлар ва зукколар жамоалари ва шу йўналишда ижод қилаётган гурухлар тангловда иштирок этиш хуқуқига эга эмас.

⚠️Танлов 3 та йўналиш бўйича ўтказилади.
1- Аския ижрочилари -мустақил мавзуда турли пайровлар асосида хамда гала-аския шаклда ўзаро ижодий беллашадилар.
2-қизиқчилар- машхур кулгу дарғалари ижро этган сахна асарларидан намуналар 3- Афанди латифалари ижрочилари-ўзбек халқ оғзаки ижодининг асарларб латифалар орқали беллашадилар.

🏆Танлов ғолиблар Республика босқичига йўланмани қўлга киритадилар ҳамда 1-2-3-даражали диплом ва эсталик совғалари билан тақирланадилар.

📞Мурожаат учун телефонлар:
90-901-85-06
. Нурафшон шаҳар Маданият бўлими. Тошкент йўли кўчаси "Тонг" маданият маркази.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
⚡️Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади

Республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келди. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#жараён

АMAЛДАГИ ИШЛАР..

🔰Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Нурафшон шаҳрида доимий ишлар олиб борилмоқда.

💫Жумладан, Нурафшон шаҳар Тараққиёт маҳалласида, ҳоким ёрдамчиси И.Жўраев ва Ёшлар етакчиси тавсиясига асосан ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Фозилхуджаев Нуриллога "Қандолатчилик" нуқтаси очиш учун керакли кредит маблағи ажратилди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#инфографика

Танишинг:

👉Нурафшон шаҳридаги 22 та маҳалла (секторлар кесимида) фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчилари.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Тезкор
#онлайн_нурафшон

ЁҒИНГАРЧИЛИК МАВСУМИДА ҚИЛИНАЁТГАН ИШЛАР..

🌧Об-ҳавонинг кескин ўзгариши коммунал соҳа бўйича кўплаб муаммоларни юзага келтирилишини ҳамда ёғингарчилик мавсумида аҳоли турар-жойлари яқинида оқова сувларнинг тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда Нурафшон шаҳрида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

☎️🚒 Хусусан, Нурафшон шаҳар Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Музаффар Салиев, шаҳардаги маҳаллаларда бўлиб келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиб, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар билан зарур техника воситалари ва фавқулодда вазиятларда барча куч ва имкониятлардан самарали фойдаланилиб маҳаллаларда табиат ҳодисасининг олдини олиш, лотоклар ўрнатиш, лоток тозалаш ва қазиш ишлари, кўча ва хонадонлардаги тўпланиб қолган ёмғир сувларини тортиб олиш бўйича жойларда тезкорлик билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa