Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#Жараён

"Таълим, соғликни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.У. Сулейманова ва шаҳар "Болаларни ҳимоя килиш масалалари шуъбаси бош мутахассиси Д.М.Абдисатторов ҳамкорлигида Нурафшон шаҳрида жойлашган 6 та хусусий очилган ўқув марказлари фаолияти ўрганилди.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#жараён

Украина давлатидан тартибли равишда қайтиб келган ва ҳозирда Нурафшон шаҳар Тараққиёт МФЙ 21-уй 30-хонадонда яшовчи фуқаро Д.Мирзаева, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан шаҳар “Кўп тармоқли марказий поликлиникаси”га шифокор сифатида ишга жойлаштирилди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ташаббуси билан барча зарурий ҳужжатлар ҳамда тиббий кўрик масалалари шу куннинг ўзида ҳал этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#вазият

🌧Давомли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятлар бартараф этилмоқда

Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли юзага келаётган муаммолар, яъни кўчаларга тўпланаётган сувлар аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлигини қайд этиш мумкин.

Мазкур ҳолатлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан назоратга олиниб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳам, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида маҳалла кўчаларига, ариқларга ҳамда аҳоли ҳовлиларига тўпланиб қолаётган сувларни тортиш ишлари давом этмоқда.

Шу ўринда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолидан саросимага тушмасликни, ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятларда хушёрлик ва эҳтиёткорликни оширишни сўраб қолади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
⚡️⚡️⚡️ ЭЪЛОН!!!⚡️⚡️⚡️
Хурматли электр энергияси истеъмолчилари! Нурафшон шахар Электр Таъминоти Корхонаси сизларни Наврўз умумҳалқ байрами билан табриклайди. Корхона сизларни Фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни 18-март кунига қадар амалга оширингизни ва 24-март кунигача тижорат банклари ишламаслигини инобатга олган ҳолда тўловлар қабул қилинмаслиги ҳақида огоҳлантиради. Электр энергияси учун тўловларни Нурафшон ШЭТК идорасидаги кассага, банк кассаларига, почта бўлими шаҳобчаларига тўлашингиз ҳамда Paynet, Payme, Clic,k орқали ҳам амалга оширишингиз мумкин. Хонадонингизда электр энергияси истеъмоли натижасида юзага келган қарздорликларни ўз вақтида бартараф қилишингизни ва электр энергияси истеъмоли натижасида юзага келган карздорликлар онлайн тарзда тармокдан узилишини Нурафшон ШЭТК маълум килади.
Қўшимча маълумот учун:
☎️ +998999039949
☎️+998900674626
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#қутлов_ва_эътибор

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Нурафшон шаҳрида узоқ йиллар тиббиёт соҳасида меҳнат қилган фахрий Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори Турдихон Маматкуловнанинг таваллуд аёми билан муборакбод этиш мақсадида 3-сектор раҳбари полковник О.Ғ.Ғанибеков, Республика вакили А.Абдураззаков, Чиғирик МФЙ ҳоким ёрдамчиси О.К Атауллаев ва Чиғирик МФЙ раиси Б.Хамдамовлар Юксалиш маҳалласида жойлашган оилавий поликлиникага ташриф буюриб Турдихон Маматкуловнага ажойиб баҳт, чексиз қувонч, меҳр-оқибат, кўтаринки кайфият хамрох бўлишини, Давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларида муваффақиятлар тилаб Шаҳар ҳокими М.Салиевнинг ташакурномаси ва табрикларини етказиб совғалар билан тақдирлашди.

Ҳурмат билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси.
@Nurafshonpressa
#Сессия

⚡️ Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ VI/LII сессияси бўлиб ўтди.
📌Сессия кун тартибида 7 та масала кўриб чиқилди. Жумладан: Нурафшон шаҳрида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни “Темир дафтар”га киритиш;
Муқимий МФЙ, О.Файзиев кўчаси 49-уйда яшовчи фуқаро Ли Виктор Анатольевичга етказилаётган зарарни тўлаб бериш;
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг 2022 йил 2 февралдаги VI-48-2-10-213-K/22-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши 10-сайлов участкаси депутатининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
Нурафшон шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш;
Нурафшон шаҳар ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида маърузачиларнинг маърузалари тингланди.
Кун тартибига киритилган масалалар бўйича, сессия қарори қабул қилинди.

@Nurafshonpressa