Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#диққат❗️

⚡️⚡️⚡️ Электр энергияси истеъмолчилари!

Нурафшон шаҳри Электр таъминоти корхонаси сизларни Наврўз умумхалқ байрами билан табриклайди.

Корхона сизларни фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни 18 мартга қадар амалга оширингизни ва 24 мартгача тижорат банклари ишламаслигини инобатга олган ҳолда тўловлар қабул қилинмаслиги юзасидан огоҳлантиради.

Электр энергияси учун тўловларни Нурафшон ШЭТК идораси кассаси, банк кассалари, почта бўлими шохобчаларида ва Paynet, Payme, Click иловалари орқали амалга оширишингиз мумкин.

Нурафшон ШЭТК хонадонингизда электр энергияси истеъмоли натижасида юзага келган қарздорликларни ўз вақтида бартараф қилишингизни ва электр энергияси истеъмоли натижасида юзага келган карздорликлар онлайн тарзда тармоқдан узилишини маълум килади.

Қўшимча маълумот учун:
☎️ +998999039949
☎️+998900674626


Каналга уланиш:
👉
@Nurafshonpressa
#фото

Нурафшон шаҳридаги 32-умумий ўрта таълим мактабида «Фарзандимга китоб совға қиламан!» шиори остида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.


Каналга уланиш:
👉
@Nurafshonpressa
#вазият

🌧Давомли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятлар бартараф этилмоқда

Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли юзага келаётган муаммолар, яъни кўчаларга тўпланаётган сувлар аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлигини қайд этиш мумкин.
Мазкур ҳолатлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туни -кун назоратга олиниб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳам, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида маҳалла кўчаларига, ариқларга ҳамда аҳоли ҳовлиларига тўпланиб қолаётган сувларни тортиш ишлари давом этмоқда.
Шу ўринда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолидан саросимага тушмасликни, ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятларда хушёрлик ва эҳтиёткорликни оширишни сўраб қолади.

@Nurafshonpressa
#Табрик

Ҳурматли Баҳтиёр Джураевич!

Сизни туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этамиз.
Оилангизга тинчлик-ҳотиржамлик, файзу-барака, ўзингизга мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият доимий ҳамрохингиз бўлишини тилаймиз!
Нурафшон шаҳрини ривожланишида қўшаётган самарали меҳнатларингиз ва келгусида режалаштирган ишларингизни муваффаққият билан амалга оширилишида ҳамда улар орқали улкан натижаларга эришиб, шаҳримизнинг иқтисодий-ижтимоий ривожига муносиб хисса қўшишингизда тилакдошмиз!
Оилангиз, барча яқинларингиз ва дўстларингиз хамда жамоамиз бахтига ҳар доим соғ-саломат бўлинг!

Ҳурмат билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси.

@Nurafshonpressa
Наврўз байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда янги овозлар" вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди

Бугун, Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройи биносида “Янги Ўзбекистонда-Янги Овозлар” кўрик танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Тошкент вилоятида “Янги Ўзбекистонда-Янги Овозлар” кўрик танлови истеъдодли ёшларни жамиятимиз маънавий хаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб ўзининг Миллий қўшиқчилик, Фолклор йўналиши, лапарчилик, ўлан, бахшичилик, жиров, оқин йўналишлари бўйича танловлар орқали сараланади.
Ушбу танловда Нурафшон шаҳар “Шаббона” (Нурафшонлик циганлардан) ташкил этилган жамоаси илк саҳна кўринишини иштирокчиларга намоиш этишди. Ушбу саҳна кўриниши кенг жамоатчилик томонидан муносиб эътироф этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa