⚡️Шавкат Мирзиёев: Хусусий тиббиётга енгиллик бергани учун ҳам уларнинг сони, хизмат сифати ортди.
Бу ерда давлат шифохоналари раҳбарлари билан хусусий тиббиёт вакиллари ҳам ўтирибди. Уларнинг ўртасида фарқ борми? Албатта, бор. Сизлар айтасизлар "у ерда (хусусий шифохонада) ойлик катта-да" дейсиз. Бугун давлат шифохоналаридаги ойлик ҳақида ҳам албатта айтаман.
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa

⚡️Соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувда Президент: Қарорларга қўл қўйиш осон, қоғоз ҳамма нарсани кўтаради. Бугун сизлар агар менинг таклифимларимни маъқулласангиз, тез кунларда катта-катта фармон, қарорлар чиқади.
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
⚡️Шавкат Мирзиёев:
— Тиббиёт вакили 1.5 миллион ойлик олса-да йилига 2 марта тиббий кўрикка ўзи пул тўласа?! Бу ҳам адолатдан эмас.
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
— Тиббиёт вакили 1.5 миллион ойлик олса-да йилига 2 марта тиббий кўрикка ўзи пул тўласа?! Бу ҳам адолатдан эмас.
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотидан:
Шавкат Мирзиёев:
— 60 фоизи шахсий саволлар. Нима учун бу учрашув чўзилди? 85 фоиз муаммолар аввал ҳал қилинди. Албатта, ҳамманинг ҳам саволини бирданига ҳал қилолмаймиз. Билим билан, вақт билан ечилади.

⚡️Соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувда Президент:
"Бугун сизлардан очиқ саволлар кутаман, соғлиғимизни сақлаш бўйича нима қилиш керак бўлса, ўзимиз ечимини топишимиз керак. Бугунги учрашувдан кейин тиббиётни ҳам ўзгартирса бўлар эканку, деган хулоса бўлса, сизлардан миннатдор бўламан."
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
"Бугун сизлардан очиқ саволлар кутаман, соғлиғимизни сақлаш бўйича нима қилиш керак бўлса, ўзимиз ечимини топишимиз керак. Бугунги учрашувдан кейин тиббиётни ҳам ўзгартирса бўлар эканку, деган хулоса бўлса, сизлардан миннатдор бўламан."
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн
⚡️Президент маърузасидан:
Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади.
Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга, бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди.
Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
⚡️Президент маърузасидан:
Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади.
Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга, бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди.
Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотидан:
— Мен ҳар сафар ҳудудларга борганимда албатта тиббиёт масканларига киришга, шифокорлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Лекин, сизлар билан мана шундай кенг даврада, очиқ мулоқот шаклида биринчи марта кўришиб турибмиз.

⚡️Президент: одам соғлом бўлмаса, ҳаёт қувончлари татимайди
— Барчамизга аёнки, одам соғлом бўлмаса, унга иш ҳам, моддий неъматлар ҳам, ҳаёт қувончлари ҳам татимайди. Шу боис, ўз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш, кучли ва самарали тиббиёт тизимини шакллантириш – халқпарвар давлатнинг энг асосий вазифаларидан ҳисобланади, — деди давлатимиз раҳбари.

⚡️Тиббиётда “ордер”дан воз кечилди
“Ахир бир одамни дарддан халос қилиб, соғлиғини тикласак, ҳаётга қайтарсак, бу – бутун оиланинг бахтини, келажагини таъминлаш дегани эмасми?
Хабарингиз бор, яқин-яқингача эҳтиёжманд аҳолининг, республика тиббиёт марказларида даволаниши учун “ордер” деган бир эски тизим бор эди. Ушбу “ордерлар” қоғоз шаклида юритилиб, аксарият ҳолларда таниш-билишчилик асосида бериб келингани ҳеч кимга сир эмас.
Шу билан бирга, “ордер” учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, унинг миқдори етарлими ёки йўқми, ҳар йили ўтказиб келинган. Оқибатда, ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳоли даволаниш учун йиллаб навбатда турган бир вақтда, айрим марказлар самарасиз молиялаштириб келинган.
Биз бундай амалиётдан тўлиқ воз кечиб, эҳтиёжманд аҳоли учун, республика тиббиёт марказларида хизмат кўрсатишнинг очиқ ва шаффоф, янги тизимига ўтдик. Энди ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолига “электрон навбат” асосида берилмоқда.”

⚡️Тиббиётда конституциявий асослар кучайтирилади
Бу ҳақда Президент соғлиқ сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувда, жумладан, шундай деди:
— Биз бугунги мулоқотни ўтказишга узоқ тайёргарлик қилдик, ҳам шифокор, ҳам беморларнинг фикрларини эшитдик. Кенг жамоатчиликдан, халқаро экспертлардан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар олдик. Ташкил этилган “колл марказ”га 25 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Улар орасида алоҳида аҳамиятга молик бўлган яна бир муҳим масала кўтарилган бўлиб, ижозатингиз билан, аввало, шу ҳақда тўхталиб ўтмоқчиман.
Бу масала соғлиқни сақлаш тизимининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, миллатимиз, халқимизнинг генофондини сақлашни конституциявий асосда алоҳида ҳимоя қилинадиган соҳага айлантириш билан боғлиқ.
Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда инсон ва унинг қонуний манфаатлари ҳамда конституциявий ҳуқуқлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотларнинг марказига қўйилмоқда. Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари жамиятимизда олий қадрият ҳисобланади.
Амалдаги Конституциямизнинг 40-моддасида “Ҳар бир киши малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деб белгилаб қўйилган. Ишончим комил, биз халқимиз соғлиғини сақлаш соҳасида улкан мақсад ва вазифаларни олдимизга қўяётган ҳозирги шароитда, ушбу конституциявий модданинг ўзи етарли эмас.
Бугун замон биздан тиббиёт тизимимизнинг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлашни талаб этмоқда. Шунинг учун Асосий қонунимизда миллий соғлиқни сақлаш тизимини аҳоли саломатлигини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қиладиган юксак малакали замонавий соҳага айлантириш масаласи ҳам, ҳеч шубҳасиз, тўғридан-тўғри амал қиладиган конституциявий қоида сифатида ўз ифодасини топиши зарур.

⚡️Одамлар тиббиёт тизимидан рози бўлиши учун 7 йўналишда чора-тадбирлар кўрилади
Бу ҳақда гапирган Президент, жумладан, шундай деди:
– Айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳалла аҳолиси оилавий шифокорлик пунктига бориш учун, 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур бўлмоқда.
– Тиббий хизматлар аҳоли эҳтиёжига, ҳудудлардаги одамларнинг турмуш тарзига, маълум бир касалликларнинг кўпайишига қараб, белгиланмаган. Масалан, Қашқадарёда юрак-қон томир касалликлари биринчи ўринда бўлиб (410 минг кишида касалликлар аниқланган), ҳар йили камида 10 фоизга ошмоқда. Лекин, кардиологлар штати ва шифохона ўринлари сони сўнгги 20 йилда ўзгармасдан келмоқда.
– Бирламчи бўғинда 70 фоиз тиббий асбоб-ускуналар эскиргани туфайли, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати пастлигича қолмоқда.
– Шифокорларнинг ойлик маоши иш натижасига қараб эмас, лавозим тариф сеткасига кўра белгиланган.
– Таълим ва амалиёт бир-биридан узилиб қолган, тиббиёт олийгоҳларида битирувчиларнинг аксариятида, иш фаолияти учун зарур амалий кўникма йўқ.
Мана шундай камчилик ва нуқсонлар сабабли, аҳоли тиббиёт тизимидан ҳали тўлиқ рози эмас.
Давлат раҳбари соҳани ривожлантириш учун 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилганини маълум қилди.

⚡️Олис ва чекка ҳудудда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади
Бу ҳақда Президент маърузасида айтилди.
“Қишлоқ шифокори” дастури янада такомиллаштирилади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб:
- олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади, ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади, бундан буён, олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор, клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади”, деди давлатимиз раҳбари.

⚡️Президент: ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади.
Келиб тушган мурожаатларда уларнинг 60 фоизи ўз фаолиятини давом эттириш истагини билдирган.
Бирламчи тизим қамровини кенгайтириш ва юкламани камайтириш мақсадида, биз эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берамиз.

⚡️Поликлиникалар иш вақти ўзгаради
Бу ҳақда Президент ўз маърузасида айтди.
Таъкидланганидек, оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда стационар тиббий хизматлар кундузи соат 13-00 га қадар ишлайди. Шу сабабли, аксарият аҳоли шифокор назорати талаб қилинмайдиган кечки даво олиш учун ҳам шифохонага ётишга мажбур.
— Бу борада, яъни бирламчи тизимда кундузги стационарлар иш вақтини узайтиришни сўраб, 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шу боис, оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги стационар иш вақти соат 20-00 гача узайтирилади. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади, — деди Президентимиз.

⚡️Хусусий тиббиётга янги имтиёзлар берилмоқда
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари соғлиқ сақлаш соҳаси вакиллари билан мулоқот чоғида маълум қилди.
Таъкидланганидек, хусусий тиббиёт учун солиқ имтиёзлари ва субсидияларни қамраб олган қўшимча қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилган. Хусусий клиникалардан тушган кўплаб мурожаатларда хориждан олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва буюмлари, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, сарфлов материалларига қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бериш сўралган.
— Бу масаланинг муҳимлигини эътиборга олиб, жорий йил 1 апрелдан бошлаб тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади, — деди Президент.
Обуна бўлинг 👉@Nurafshonpressa

⚡️Президент: биз учун тиббиёт масканининг мулк шакли муҳим эмас. Энг асосий мақсадимиз – одамларимизнинг соғлиғини асраш, уларнинг дардига дармон бўлиш.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан мулоқот чоғида маълум қилди.
— Очиқ айтиш керак, кўплаб хусусий клиникалардаги шароит, кўрсатилаётган хизматлар сифати давлат шифохоналаридан анча олдинга ўтиб кетган. Бундан, фақат хурсанд бўлишимиз керак.
Бугунги кунда минглаб ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларимиз давлат шифохоналарида бепул ихтисослашган тиббий хизмат олиш учун навбат кутмоқда. 2021 йилда 205 минг бемор республика тиббиёт марказларида бепул даволанган ва бунга бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилган.
Бундан буён, аҳоли имтиёзли йўлланма билан, нафақат давлат шифохоналарига, балки ўзи танлаган хусусий клиникаларга ҳам бемалол бориши мумкин бўлади. Даволаниш учун ажратилган маблағ эса, беморнинг ортидан боради. Такрор айтаман – биз учун тиббиёт масканининг мулк шакли муҳим эмас. Энг асосий мақсадимиз – одамларимизнинг соғлиғини асраш, уларнинг дардига дармон бўлиш.

⚡️Дорилар нархи туширилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида маълум қилинишича, аҳолини арзон, сифатли дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилади.
— Бу борада аҳолидан 550 та мурожаат келиб тушган. Умуман, мамлакатимизда энг зарур бўлган дори-дармон воситалари нархини камида 30 фоизга арзонлаштириш бўйича барча чораларни кўрамиз. Бунинг учун, келгуси беш йилда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилади, — деди давлатимиз раҳбари.

⚡️“Ибн Сино меросининг билимдонлари” танлови ўтказилади
— Шу ўринда, яна бир фикрни айтиб ўтиш жоиз. Биз, жамиятимизда замонавий медицина ва халқ табобати бир-бирига рақобатчи ёки душман эмас, балки, яқин ҳамкор деган муҳим тушунчани шакллантиришимиз керак. Бизда қанчадан-қанча машҳур табиблар дунёдан ўтиб кетяпти. Афсуски, улар билан бирга илми ва тажрибаси ҳам йўқолиб кетяпти.
Шу боис, халқ табобатини кенг тарғиб қилиш, “Ибн Сино меросининг билимдонлари” танловларини ўтказиш мақсадга мувофиқ, — деди Президентимиз.

⚡️Тез тиббий ёрдамда чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради
Бу ҳақда Президент соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида айтиб ўтди.
— Энг аввало, “103” тез тиббий ёрдам хизмати республика, вилоят, шаҳар ва туман даражасида ягона бошқарув тизимига бирлаштирилади. Энди, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида, ҳар бир вилоятда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлашган бошқарув тизими жорий қилинади.
Янги ташкил этиладиган диспетчерлик марказлари чақирувларни беморнинг аҳволи, касаллик тури ва даражасига қараб саралайди ҳамда шунга асосан тегишли тиббий бригадаларни йўналтиради.
Бундан буён, тез ёрдам туман ёки вилоят чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади. Шунингдек, туман марказидан 60-80 километр узоқликда жойлашган 24 та аҳоли пунктида алоҳида тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади. Улар барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланади.
2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб эса, ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади.
Натижада, келгуси уч йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади. Бу мақсадлар учун, 65 миллион доллар жалб қилинади. Ушбу чоралар эвазига тез тиббий ёрдамда чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради, яъни 30 дақиқадан 10 дақиқага тушади, — деди Президентимиз.

⚡️Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига алоҳида эътибор қаратилмоқда
— Бошимиздан кечирган оғир пандемия синови санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш зарурлигини кўрсатди. Шунинг учун ушбу тизимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 165 миллион долларлик дастур амалга оширилади.
Бунда, 2022 йил 1 майдан бошлаб санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати учун туманларда 11 та янги бино барпо этилади, 190 та бино реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланади. Ҳудудий лабораториялардаги эскирган 9 мингта асбоб-ускуна тўлиқ янгиланади, — деди давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари билан учрашувида.