Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#онлайн

⚡️Олис ва чекка ҳудудда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади

Бу ҳақда Президент маърузасида айтилди.

“Қишлоқ шифокори” дастури янада такомиллаштирилади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб:

- олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади, ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади, бундан буён, олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор, клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Президент: ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади.

Келиб тушган мурожаатларда уларнинг 60 фоизи ўз фаолиятини давом эттириш истагини билдирган.

Бирламчи тизим қамровини кенгайтириш ва юкламани камайтириш мақсадида, биз эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берамиз.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Поликлиникалар иш вақти ўзгаради

Бу ҳақда Президент ўз маърузасида айтди.

Таъкидланганидек, оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда стационар тиббий хизматлар кундузи соат 13-00 га қадар ишлайди. Шу сабабли, аксарият аҳоли шифокор назорати талаб қилинмайдиган кечки даво олиш учун ҳам шифохонага ётишга мажбур.

— Бу борада, яъни бирламчи тизимда кундузги стационарлар иш вақтини узайтиришни сўраб, 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шу боис, оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги стационар иш вақти соат 20-00 гача узайтирилади. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади, — деди Президентимиз.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Хусусий тиббиётга янги имтиёзлар берилмоқда

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари соғлиқ сақлаш соҳаси вакиллари билан мулоқот чоғида маълум қилди.

Таъкидланганидек, хусусий тиббиёт учун солиқ имтиёзлари ва субсидияларни қамраб олган қўшимча қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилган. Хусусий клиникалардан тушган кўплаб мурожаатларда хориждан олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва буюмлари, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, сарфлов материалларига қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бериш сўралган.

— Бу масаланинг муҳимлигини эътиборга олиб, жорий йил 1 апрелдан бошлаб тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади, — деди Президент.

Обуна бўлинг 👉@Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Президент: биз учун тиббиёт масканининг мулк шакли муҳим эмас. Энг асосий мақсадимиз – одамларимизнинг соғлиғини асраш, уларнинг дардига дармон бўлиш.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан мулоқот чоғида маълум қилди.

— Очиқ айтиш керак, кўплаб хусусий клиникалардаги шароит, кўрсатилаётган хизматлар сифати давлат шифохоналаридан анча олдинга ўтиб кетган. Бундан, фақат хурсанд бўлишимиз керак.

Бугунги кунда минглаб ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларимиз давлат шифохоналарида бепул ихтисослашган тиббий хизмат олиш учун навбат кутмоқда. 2021 йилда 205 минг бемор республика тиббиёт марказларида бепул даволанган ва бунга бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилган.

Бундан буён, аҳоли имтиёзли йўлланма билан, нафақат давлат шифохоналарига, балки ўзи танлаган хусусий клиникаларга ҳам бемалол бориши мумкин бўлади. Даволаниш учун ажратилган маблағ эса, беморнинг ортидан боради. Такрор айтаман – биз учун тиббиёт масканининг мулк шакли муҳим эмас. Энг асосий мақсадимиз – одамларимизнинг соғлиғини асраш, уларнинг дардига дармон бўлиш.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Дорилар нархи туширилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида маълум қилинишича, аҳолини арзон, сифатли дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилади.

— Бу борада аҳолидан 550 та мурожаат келиб тушган. Умуман, мамлакатимизда энг зарур бўлган дори-дармон воситалари нархини камида 30 фоизга арзонлаштириш бўйича барча чораларни кўрамиз. Бунинг учун, келгуси беш йилда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилади, — деди давлатимиз раҳбари.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️“Ибн Сино меросининг билимдонлари” танлови ўтказилади

— Шу ўринда, яна бир фикрни айтиб ўтиш жоиз. Биз, жамиятимизда замонавий медицина ва халқ табобати бир-бирига рақобатчи ёки душман эмас, балки, яқин ҳамкор деган муҳим тушунчани шакллантиришимиз керак. Бизда қанчадан-қанча машҳур табиблар дунёдан ўтиб кетяпти. Афсуски, улар билан бирга илми ва тажрибаси ҳам йўқолиб кетяпти.

Шу боис, халқ табобатини кенг тарғиб қилиш, “Ибн Сино меросининг билимдонлари” танловларини ўтказиш мақсадга мувофиқ, — деди Президентимиз.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Тез тиббий ёрдамда чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради

Бу ҳақда Президент соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида айтиб ўтди.

— Энг аввало, “103” тез тиббий ёрдам хизмати республика, вилоят, шаҳар ва туман даражасида ягона бошқарув тизимига бирлаштирилади. Энди, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида, ҳар бир вилоятда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлашган бошқарув тизими жорий қилинади.

Янги ташкил этиладиган диспетчерлик марказлари чақирувларни беморнинг аҳволи, касаллик тури ва даражасига қараб саралайди ҳамда шунга асосан тегишли тиббий бригадаларни йўналтиради.

Бундан буён, тез ёрдам туман ёки вилоят чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади. Шунингдек, туман марказидан 60-80 километр узоқликда жойлашган 24 та аҳоли пунктида алоҳида тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади. Улар барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланади.

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб эса, ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади.

Натижада, келгуси уч йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади. Бу мақсадлар учун, 65 миллион доллар жалб қилинади. Ушбу чоралар эвазига тез тиббий ёрдамда чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради, яъни 30 дақиқадан 10 дақиқага тушади, — деди Президентимиз.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига алоҳида эътибор қаратилмоқда

— Бошимиздан кечирган оғир пандемия синови санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш зарурлигини кўрсатди. Шунинг учун ушбу тизимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 165 миллион долларлик дастур амалга оширилади.

Бунда, 2022 йил 1 майдан бошлаб санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати учун туманларда 11 та янги бино барпо этилади, 190 та бино реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланади. Ҳудудий лабораториялардаги эскирган 9 мингта асбоб-ускуна тўлиқ янгиланади, — деди давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари билан учрашувида.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Президент: ҳамширалар эса, ҳозирги 1,5 миллион сўм ўрнига, тоифаси ва эришган натижаларига қараб, 3-4 миллион сўмгача ойлик олиши мумкин.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
⚡️Тиббиёт ходимларининг ойлиги ошади

Шавкат Мирзиёев: Бюджет ходимларининг маошини ҳар йили ошириб боряпмиз. Бу йил ҳам бюджет ташкилотлари қаторида тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга оширишни режа қилганмиз.

Бунга қўшимча равишда, соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида, жорий йил 1 июндан:

- тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб, яна 15 фоизгача оширилади.

- юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади.

Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йилига 1,5 триллион сўм ажратилади.

Ушбу маблағлар ҳисобидан:

- алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади;

- янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Содда қилиб тушунтирадиган бўлсам, мисол учун, ҳозирги кунда олий тоифали шифокор 4 миллион сўм маош олса, энди иш ҳақининг ошиши ва янги устамалар ҳисобига, 8-9 миллион сўмгача маош олиши мумкин бўлади.

Ҳамширалар эса ҳозирги 1,5 миллион сўм ўрнига, тоифаси ва эришган натижаларига қараб, 3-4 миллион сўмгача ойлик олиши мумкин — Шавкат Мирзиёев.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Қонун устувор: тиббиёт ходимларига куч ишлатганлар жазо олади

— Таъкидлаш жоизки, жойларда тиббиёт соҳаси вакилларига, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш (тажовуз) ҳолатлари ҳам учраб турибди. Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир, — деди Президент.

Қайд этилганидек, энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

— Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жазо – муқаррар” эканини ҳеч ким эсидан чиқармаслиги керак!

Бугунги анжуманда яна битта муҳим масалани алоҳида айтмоқчиман. Таниқли олимлар ва халқаро экспертларни жалб қилиб, Соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишнинг вақт-соати келди.

Бу муҳим ҳужжатда тиббиёт ходимлари ҳамда беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари илғор хорижий тажриба асосида, қайта кўриб чиқилади. Тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади, фуқароларнинг ўз соғлиғига эътибори ва масъулиятини ошириш механизмлари жорий этилади.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Тиббиёт олийгоҳлари талабаларига шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувида айтиб, жумладан, шундай деди:

— Тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5–6-курсларида ўқиётган талабаларга, йўлланма асосида, бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади.

Бу орқали ҳар йили 7 мингга яқин талаба муносиб иш ҳақи олиб, таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш имконига эга бўлади. Амалиёт даврида йўналишини ўзгартиришга қарор қилган талабаларга ўқишни бошқа турдош мутахассисликлар бўйича давом эттиришга рухсат берилади.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Шифокорлар малака тоифа олиш муддати ўзгаради

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувида айтиб ўтди:

— Энди тоифасиз ходимларга талаб этиладиган иш стажлари 5 йилдан 3 йилга, биринчи тоифага 7 йилдан 5 йилга, олий тоифага 10 йилдан 7 йилга қисқаради.
Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Президент: Андижон тиббиёт институтини тубдан қайта қуряпмиз. Бу ерда тиббиёт кластери бўлади.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Президент: мажбуриятга ҳеч ким қарсак чалмайди.

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ мажбурият ҳақида янгича ишлаш ҳақида айтар экан, залда ўтирган тиббиёт ходимларига ҳазил йўллади:

— Кўрдиларингми, мажбуриятга ҳеч ким қарсак чалмайди.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун, алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Ортиқча вазннинг олдини олишда янги тизим иш бошлайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, инсон саломатлиги 19 фоиз ташқи муҳитга, 20 фоиз – генетик омилларга, 9 фоиз – соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва 52 фоиз турмуш тарзига боғлиқ.

— Саломатлигимиз асосан ўз қўлимизда экан, жамиятда соғлом турмуш маданиятини янада оширишимиз зарур. Ушбу масала бўйича алоҳида дастурни бошлаганимиздан хабардорсиз.

Афсуски, тўғри овқатланмаслик ва ҳаракатсизлик оқибатида, бугунги кунда аҳолимизнинг 75 фоизида ортиқча вазн борлиги, 30 фоизида эса холестерин ва қон босими юқори экани, барчамизни ўйлантириши керак.

Шунинг учун, жорий йилдан бошлаб, 17 мингдан зиёд тиббий бригада, 2 мингдан ортиқ оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий қилинади. Рейтинг дегани шуки, энди тиббиёт ходимлари ўз ҳудудида аҳоли соғлиғини сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича ўзига мажбурият олади.

Бунда, ортиқча вазнга йўл қўймаслик, тўғри овқатланишга амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш ва улар натижасида инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш кўрсаткичлари, асосий мезон сифатида белгиланади.

Ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланади, йил якунида эса, ҳар бир вилоятда энг яхши натижа кўрсатган поликлиникага мукофот ва совғалар берилади.

Бу тажрибани жорий йилда Олмазор туманидаги 11 та, ҳамда Уйчи туманидаги 12 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда бошлаймиз.

Ушбу тажриба якуни бўйича, бу янги тизимни 2023 йилдан бошлаб барча ҳудудларда жорий қилиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади. Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади, — деди Президент.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Президент Сирдарё тажрибаси ҳақида:

— Йил якунига қадар Сирдарёда тиббий суғурта тизимини тўлиқ йўлга қўйиб, келгуси йилларда барча ҳудудларда жорий этамиз. Шу билан бирга, бутун республикада амал қиладиган ягона клиник протоколлар, кўрсатмалар ва стандартлар ишлаб чиқилади.

Обуна бўлинг 👉 @Nurafshonpressa
#вазият
#жараён

Ёғингарчилик мавсумида қилинаётган ишлар..

🌧 Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли юзага келаётган муаммолар, яъни кўчаларга тўпланаётган сувлар аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлигини қайд этиш мумкин.
☎️🚒 Мазкур ҳолатлар, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳардаги маҳаллаларда бўлиб келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиб, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар билан, барча куч ва имкониятлардан самарали фойдаланилиб маҳаллаларда табиат ҳодисасининг олдини олиш, кўча ва хонадонлардаги тўпланиб қолган ёмғир сувларини тортиб олиш бўйича жойларда тезкорлик билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ёшлик маҳалласидаги хонадонларда кучли ёгингарчилик туфайли сув босган хонадонлар шаҳар ФВБ ходимлари томонидан ариқлар очиш, латокларни тозалаш ва хонадонлардан тўпланиб қолган сувларни тортиш ишларини олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa