Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
Қадриятлар бешигидир бу Наврўз!

🔰Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасаруфидаги 16-ДМТТнинг бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячилари: Рустамова Ирода ва Нурова Гулчеҳралар томонидан тарбияланувчилар билан биргаликда Наврўз байрамига бағишлаб илк тадбирларини намойиш қилишди.

📌Байрам тадбирида болажонлар томонидан миллий қадриятларимиз, ўйинларимиз ва бир биридан ажойиб бўлган қўшиқлар ижро этилди.

@Nurafshonpressa
Янги Обод маҳалласида Қодиров Хусан ҳамда рафиқаси Қодирова Умиданинг ўз фарзандлари келажаги учун хар бир ота- онанинг масуляти кучли эканлигини яна бир яққол намунаси десак хеч бир муболаға бўлмайди, сабаби бу икки инсон сиз ва биздан кўра имконяти чекланганлигига қарамасдан замон билан бир нафасда маҳалламиз болалари учун компютер курслари хамда ёшларни бўшт вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли болалар учун мулжалланган компютер ўйинлари ва дастурлари билан ишлашни ўрганиб келишмокда .

💥💥💥💥💥💥💥💥
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
ДИҚҚАТ ТЕЗКОР!

Истеъмолчилар диққатига:

❇️Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2% ни ташкил этади. Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жахон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилишмоқда.

✍️Ўзбекистонда иккита – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамиятларида жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Шундан, омборда 40 минг тн тайёр шакар ва 32 минг тн хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тн хомашё етказиб берилади. Шундай бўлса ҳам қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда. Бундан ташқари республика аҳолисига шакар маҳсулоти етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб бериш мақсадида Ҳукумат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда ҳамда барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда. Шакарга бўлган нарх асоссиз оширилиши натижасида ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз.

Ҳурматли Тадбиркорлар!

👉Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сиздан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмаслигингизни ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслигингизни сўраб қолади. Асоссиз оширилган нарх-наво бўйича Қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирамиз.

Kanalga ulanish 👉 https://t.me/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
Эртага 20 ва 21 март кунлари шаҳримизда "Наврўз" сайли!

Юртимизда янгиланиш ва яшариш айёми, қадимий ва миллий байрамларимиздан бири “Наврўз” шукуҳи кезиб юрибди. "Наврўз" асрлар давомида сайқалланиб, ўлкамизга баҳор тароватини бахш этиш билан бирга, ҳаётсеварлик, саховатпешалик, эл-юрт бирлиги, аҳиллик, мўл ҳосил ва қут-барака нишонаси сифатида ҳам тараннум этилади.
Хусусан, шаҳримизда ҳам ушбу байрамга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Эртага, 20 ва 21 март кунлари шаҳримизнинг Тошкент йўли кўчасида Вилоятимизнинг шаҳар туманлари аҳлининг ўзига хос миллий урф-одатларини акс эттирувчи кўргазмали воситалар, баҳорий композициялар ҳамда иллюминациялар тайёрланмоқда. Шаҳримизнинг суюкли ижодкорлар-у, спортчилари томонидан бир-биридан ажойиб саҳна чиқишлари ва мусобақалар ўтказилиши учун махсус майдонлар ва саҳналар шай ҳолатга келтирилмоқда.
Байрам иштирокчиларига улашиш учун кайвони момоларимиз томонидан бугунданоқ дошқозонларда сумалак ва ҳалим каби баҳорий миллий таомлар ҳозирланмоқда.

@Nurafshonpressa