Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
Эртага 20 ва 21 март кунлари шаҳримизда "Наврўз" сайли!

Юртимизда янгиланиш ва яшариш айёми, қадимий ва миллий байрамларимиздан бири “Наврўз” шукуҳи кезиб юрибди. "Наврўз" асрлар давомида сайқалланиб, ўлкамизга баҳор тароватини бахш этиш билан бирга, ҳаётсеварлик, саховатпешалик, эл-юрт бирлиги, аҳиллик, мўл ҳосил ва қут-барака нишонаси сифатида ҳам тараннум этилади.
Хусусан, шаҳримизда ҳам ушбу байрамга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Эртага, 20 ва 21 март кунлари шаҳримизнинг Тошкент йўли кўчасида Вилоятимизнинг шаҳар туманлари аҳлининг ўзига хос миллий урф-одатларини акс эттирувчи кўргазмали воситалар, баҳорий композициялар ҳамда иллюминациялар тайёрланмоқда. Шаҳримизнинг суюкли ижодкорлар-у, спортчилари томонидан бир-биридан ажойиб саҳна чиқишлари ва мусобақалар ўтказилиши учун махсус майдонлар ва саҳналар шай ҳолатга келтирилмоқда.
Байрам иштирокчиларига улашиш учун кайвони момоларимиз томонидан бугунданоқ дошқозонларда сумалак ва ҳалим каби баҳорий миллий таомлар ҳозирланмоқда.

@Nurafshonpressa
#жараён

Наврўзи олам таоми – сумалак дошқозонга солинди

♻️ Юртимизга ҳар йили баҳор фасли кириб келиши билан момоларимиз Наврўз айёмининг таоми сумалак учун буғдой ундиришади. Маҳалланинг қўни-қўшни барча аёллари йиғилиб, биргаликда буғдойнинг шифобахш ширасини қозонга солиб, бир кеча-ю бир кундуз деганда асалдай тотли, инсонга куч-қувват бахш этувчи таомни пишириб, дастурхонларга тортишади. Асрлар давомида халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бу удум ўз навбатида қариндошлик, дўстлик алоқаларини сақлаш учун ҳам хизмат қилади.

⚡️Бугун ҳам шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Кулбекова, маҳалладаги ёшлар етакчилари, маҳалла раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ташаббуси билан буғдой ундирилиб, дошқозонга солинди. Ёмғирли об-ҳавога қарамай фаоллар иштирокида Наврўз айёмига тараддуд жараёни қизғин кечмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитмадим_деманглар
#чорлов

🌸Тошкент вилояти маркази — Нурафшон барчани катта Наврўз сайлига чорлайди!

🔸
Азиз юртдошлар!
Қадрли вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари!

🔸Юртимиз бўйлаб яшариш ва янгиланиш, тинчлик ва эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат айёми – Наврўзи олам шукуҳи кезмоқда. Ҳар йили халқимизнинг асл миллий байрами бўлган Наврўз сайлига катта тайёргарлик кўриш анъанага айланган. Бироқ, бу йилги айём тантаналари ҳар қачонгидан ҳам ўзгача, ҳайрат ва таассуротларга бой эгзотик томошалар, кўнгилочар дастурларга бой бўлиши кутилмоқда.

🔸Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган умумхалқ сайли 20-21 март кунлари вилоятнинг бош кенти — Нурафшон шаҳридаги марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб эртадан кечга қадар давом этади.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#вазият

🌧Давомли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятлар бартараф этилмоқда

☁️Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли юзага келаётган муаммолар, яъни кўчаларга тўпланаётган сувлар аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлигини қайд этиш мумкин.

🚨Мазкур ҳолатлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан назоратга олиниб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🚒Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳам, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида маҳалла кўчаларига, ариқларга ҳамда аҳоли ҳовлиларига тўпланиб қолаётган сувларни тортиш ишлари давом этмоқда.

📍Шу ўринда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолидан саросимага тушмасликни, ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятларда хушёрлик ва эҳтиёткорликни оширишни сўраб қолади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

Нурафшонда Наврўз сайлига тайёргарлик...

👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 19 - март : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +4°...+7° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 3-4м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 63-79% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +8°...+10° даража илиқ бўлади, шимолий- ғарбдан
секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 60-66% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️19 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри. “
Наврўз” Ёшариш ва янгиланиш байрами

*Чирчиқ шаҳри. “
Ҳаётимга ҳамрохдир чолғу” шиори остида Прокурор кубоги ўтказилди

*Паркент тумани.
Савдо ярмаркалари фаолияти ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани. "
Спортни сев, спорт билан яша!”

*Юқори Чирчиқ тумани.
Инсон қадри улуғланган юртнинг келажаги ҳам улуғ бўлади

*Бекобод тумани.
Давомли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятлар бартараф этилмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми

*Пискент тумани.
Ёшларга контракт тўловлари тўлаб берилди

*Бўка тумани.
Саховат азалий қадрият

*Нурафшон шаҳри.
Амалдаги ишлар

*Тошкент тумани.
Ассалом Наврўз!

*Оққўрғон тумани.
Оққўрғонда Наврўзой кезмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар аҳли "Наврўз" сайлини кенг нишонлади

*Янгийўл тумани
Наврўз-шукроналик ва эзгулик айёми

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Тадорик

НУРАФШОНДА ЭРТАГА НИМАЛАР БЎЛАДИ?

🗓 Бугун вилоятимиз марказида эртадан бошланадиган сайилга зўр тадорик кетаяпти. Дошқозонларга сумалак солинган, ранг-баранг повильонлар ҳозирланмоқда. Эртага бу жойда умумхалқ сайли, кўнгил анжумани, катта байрам ўтказилади.

🤫 Баъзи тадбирларнинг бошланиши, тараддудига қараб, уни қандай савияда ўтишини тасаввур қилса бўлади. Бизнингча, эртага Нурафшон тарихидаги энг йирик оммавий тадбир бўлади.

😉 Тайёргарлик ҳам шунга яраша. Қолганини видеода кўринг.

Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa