Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#вазият

🌧Давомли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятлар бартараф этилмоқда

☁️Сўнгги кунларда мунтазам ёғаётган ёмғирлар туфайли юзага келаётган муаммолар, яъни кўчаларга тўпланаётган сувлар аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлигини қайд этиш мумкин.

🚨Мазкур ҳолатлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан назоратга олиниб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🚒Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳам, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида маҳалла кўчаларига, ариқларга ҳамда аҳоли ҳовлиларига тўпланиб қолаётган сувларни тортиш ишлари давом этмоқда.

📍Шу ўринда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолидан саросимага тушмасликни, ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятларда хушёрлик ва эҳтиёткорликни оширишни сўраб қолади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

Нурафшонда Наврўз сайлига тайёргарлик...

👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 19 - март : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +4°...+7° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 3-4м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 63-79% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +8°...+10° даража илиқ бўлади, шимолий- ғарбдан
секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 60-66% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️19 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри. “
Наврўз” Ёшариш ва янгиланиш байрами

*Чирчиқ шаҳри. “
Ҳаётимга ҳамрохдир чолғу” шиори остида Прокурор кубоги ўтказилди

*Паркент тумани.
Савдо ярмаркалари фаолияти ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани. "
Спортни сев, спорт билан яша!”

*Юқори Чирчиқ тумани.
Инсон қадри улуғланган юртнинг келажаги ҳам улуғ бўлади

*Бекобод тумани.
Давомли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган вазиятлар бартараф этилмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми

*Пискент тумани.
Ёшларга контракт тўловлари тўлаб берилди

*Бўка тумани.
Саховат азалий қадрият

*Нурафшон шаҳри.
Амалдаги ишлар

*Тошкент тумани.
Ассалом Наврўз!

*Оққўрғон тумани.
Оққўрғонда Наврўзой кезмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар аҳли "Наврўз" сайлини кенг нишонлади

*Янгийўл тумани
Наврўз-шукроналик ва эзгулик айёми

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Тадорик

НУРАФШОНДА ЭРТАГА НИМАЛАР БЎЛАДИ?

🗓 Бугун вилоятимиз марказида эртадан бошланадиган сайилга зўр тадорик кетаяпти. Дошқозонларга сумалак солинган, ранг-баранг повильонлар ҳозирланмоқда. Эртага бу жойда умумхалқ сайли, кўнгил анжумани, катта байрам ўтказилади.

🤫 Баъзи тадбирларнинг бошланиши, тараддудига қараб, уни қандай савияда ўтишини тасаввур қилса бўлади. Бизнингча, эртага Нурафшон тарихидаги энг йирик оммавий тадбир бўлади.

😉 Тайёргарлик ҳам шунга яраша. Қолганини видеода кўринг.

Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
#шукуҳ
#айнидам

🌸Нурафшонда катта Наврўз сайли кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

Умумхалқ сайли марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб жойлашган вилоят бошқарма ва ташкилотлари бинолари олдида тикланган муаззам саҳналарда, туман ва шаҳарлар учун ажратилган байрам нуқталарида давом этаяпти. Чор тарафдан гурас-гурас одамлар келмоқда Наврўзни тантана қилгани.

Дастурхонларда баҳор таомлари тортилмоқда. Ҳар бир сайил иштирокчилари улардан тотиб кўришлари ва ҳудудларимизнинг азалий пазандалик ва меҳмоннавозлик қадриятларига баҳо беришлари мумкин.

Асосий амфитеатр атрофида шаҳримизнинг иқтидорли ва ҳаваскор ҳунармандлари, қўли гул мусаввирлари, соҳиби маҳорат бўлган уста ва устазодаларининг қўл меҳнати билан яралган буюм ва асарлар, ижод намуналари кўргазма-савдолари ташкил этилди.

Асосий тадбирлар ҳали олдинда. Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#шукуҳ

🌸Нурафшон катта байрам сайли оғушида

Айни дақиқаларда вилоятимиз маркази — муаззам шаҳримиз узра ёқимли бир куй — "Баҳор валси" яграмоқда.

Катта шодиёна сайлига гувоҳ бўлиш ва Наврўз тарофатини дил-дилдан ҳис этишга ошиқаётган вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб сайилга ошиқмоқдалар. Чеҳраларда баҳорий кайфият, нигоҳларда Наврўз ҳайратлари.

Икки йиллик танаффусдан сўнг бундай умумхалқ сайилларида дийдор кўришиб, бир-бирларини Наврўзи олам билан қутлаётган замондошларимизнинг ўзаро гурунгларида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси.

Наврўз сайлига марҳабо, азизлар!
Хуш келибсан, Наврўзи олам!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#шукуҳ

🌸Нурафшон катта байрам сайли оғушида

Айни дақиқаларда вилоятимиз маркази — муаззам шаҳримиз узра ёқимли бир куй — "Баҳор валси" янграмоқда.

Катта шодиёна сайлига гувоҳ бўлиш ва Наврўз тарофатини дил-дилдан ҳис этишга ошиқаётган вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб сайилга ошиқмоқдалар. Чеҳраларда баҳорий кайфият, нигоҳларда Наврўз ҳайратлари.

Икки йиллик танаффусдан сўнг бундай умумхалқ сайилларида дийдор кўришиб, бир-бирларини Наврўзи олам билан қутлаётган замондошларимизнинг ўзаро гурунгларида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси.

Наврўз сайлига марҳабо, азизлар!
Хуш келибсан, Наврўзи олам!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok