Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#айнидам
#шукуҳ

📌"Тошкент йўли" кўчасида жойлашган "Қишлоқ қурилиш банки" минтақавий филиали жамоаси ҳам Наврўз сайлига астойидил ҳозирлик кўришди.

Сайил иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадида саҳна узра бадиий-мусиқий дастурлар намойиш этилмоқда. Баҳорий таомлар тайёрланиб, сайил меҳмонларига улашилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#айнидам
#шукуҳ

Халқ артистлари ҳам халқдан ўтказа олмайди, тўғрими Ёқубжон ака?!
Вилоятимиз кексаларининг завқини кўринг!
Ас-са!!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#шукуҳ
#айнидам

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, вилоят фаоллари, оқсақоллар, депутатлар, элимиз ардоғидаги санъат вакиллари, байрам иштирокчилари билан бирга Наврўз умумхалқ сайли бўлаётган марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб айланмоқда.

Атрофда айём кайфияти ҳукмрон. Сайилга гувоҳ бўлаётганлар шоду ҳуррам. Марказий кўча узра жойлашган вилоят бошқарма ва ташкилотлари бинолари олдидаги саҳналар атрофидаги томошаларни, мақом ва эстрада йўналишидаги чиқишларни , шўх-шаън рақсларни ҳамма завқ билан томоша қилмоқда.

Зойир Мирзаев ҳар бир нуқтада алоҳида тўхталиб, сайил иштирокчиларини Наврўз билан табрикламоқда, вилоятимиз аҳли даврасида қадам-бақадам юриб, тантаналарни нишонламоқда.

Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#байрам_гурунглари

Оққўрғон тумани ҳокими Анвар Каримжоновдан "қиёсий таҳлил":

— Сумалак соз бўлиши учун қозонни чуқурроқ кавлаш керак, ҳосил зўр бўлиши учун эса ерни...

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#дарвоқе

🚔Тошкент вилоятида Наврўз – умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда, тинч ва осойишта ўтказиш учун барча чоралар кўрилган

Хусусан, марказий "Тошкент йўли" кўчаси ва йўл бўйлаб жойлашган вилоят бошқарма ва ташкилотлари бинолари олдидаги муаззам саҳналар атрофида ҳуқуқни муҳофаза қилиш, вафқулотда вазиятлар идоралари ходимлари, тез тиббий ёрдам бригадалари жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати, ёнғин ҳамда фуқаролар хавфсизлиги ва саломатлигини сақлаш ва таъминлаш масъулиятини ўз зиммаларига олишган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан байрам тадбирларида аҳолига тортиқ этилаётган байрам таомлари сифатини назоратдан ўтказганлар. Сифатсиз ва белгиланган талабларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари, таомлар тарқатилиши ва сотилишига йўл қўйилмайди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok