Nurafshon shahar hokimligi
1.89K subscribers
34.4K photos
3.25K videos
45 files
10.3K links
Download Telegram
#ободонлаштириш

Мақсад маҳаллалардаги бўш ер майдонларини ободонлаштириш

🌲Маълумки бир неча кундан буён давом этаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари “Обод турмуш” МФЙ ҳудудида ҳам бошлаб юборилди.

🌳 Кўкаламзорлаштириш ишларида нафақат маҳалла раислари, аҳоли вакиллари ҳамда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этиб, маҳалла ободлиги йўлида фаол қатнашмоқда.

🔹"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барча маҳалла ва кўчаларда бу каби хайрли ишлар давом этади.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободонлаштириш

Сўнгги пайтларда Нурафшон шаҳрида кенг кўламли қурилишлар амалга ошириляпти. Замонавий турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши натижасида аҳолига қулайлик яратиляпти. Кун сайин ҳудудга бошқа жойлардан келиб-кетувчилар кўпайиб, автомобиллар қатнови ҳам ортмоқда. Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими катта йўлда пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, манзарали кўчатлар экиш, атрофдаги биноларни Янги йил барамига мос тарзда безатиш борасида тавсиялар берган эди.
Ушбу вазифаларни ижроси юзасидан бугун Нурафшон шаҳрининг Тошкент йўли кўчасида йўлларни кенгайтириш, пиёдалар юриш йўлакларини давом эттириш, манзарали дарахт кўчатлари экиш, кўкаламзорлаштириш, дренаж (лоток) тизимини яхшилаш, ўриндиқлар ўрнатиш, автомобил тўхташ жойлари ташкил этиш. Шунингдек, йўл бўйидаги тунги ёритиш чироқларини мунтазам ишлашини таъминлаш, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва савдо расталарининг фаолиятини тартибга келтириш ишлари бошлаб юборилди.

@Nurafshonpressa
#ободонлаштириш

Куни кеча вилоят раҳбари Зойир Мирзаев, Нурафшон шаҳрининг Тошкент йўлида айланиб, Тошкент йўлининг қиёфасини замонга муносиб тарзда ўзгартириш бўйича вилоят ва шаҳар сектор раҳбарларига бир қатор топшириқлар берган эди.
Ушбу топшириқлар ижроси бўйича Нурафшон шаҳрининг Тошкент йўли кўчасида йўлларни кенгайтириш, пиёдалар юриш йўлакларини давом эттириш, манзарали дарахт кўчатлари экиш, кўкаламзорлаштириш, дренаж (лоток) тизимини яхшилаш, автомобил тўхташ жойларини ташкил этиш. Шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва савдо расталарининг фаолиятини тартибга келтириш ишлари давом этмоқда.
Тошкент йўлида жойлашган биноларнинг ташқи томонларида эса янги йил байрамига мос равишда безатиш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободонлаштириш
#жараён

Нурафшон шаҳар марказидаги "Ахтам Саҳоба" қабристонида ташкил қилинган ҳашарда Маърифат маҳалла аҳолиси фаол қатнашиб келмоқда. Қабристон ўтлардан тозаланиб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ободонлаштириш

Ойбек маҳалласида жойлашган кореец-рус қабристонида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Қаровсиз қолган қабрларга эьтибор кучайтирилди. Тўқайзорга айланган қамишзорлар шаҳар ободонлаштириш бўлими ишчилари ҳамда маҳаллий аҳоли кучи билан тозаланиб, қабрлар тартибга келтирилмоқда. Хашар ишлари давом этмоқда...

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободонлаштириш

Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев Нурафшон маҳалласида бўлди

Шаҳар ҳокими, Нурафшон маҳалласи раиси, шаҳар ободонлаштириш башқармаси ва “GLOBAL-NURASHON SITI” бошқарув сервис компанияси раҳбарлари билан Нурафшон маҳалласидаги ободонлаштириш ва фуқароларга яратилаётган қулайликларни ўрганиб чиқишди.

Ўрганиш жараёнида йўлларни тартибга келтириш, саломатлик йўлакчаларини қуриш, манзарали дарахт кўчатларини экиш, кўкаламзорлаштириш, дренаж(лоток) тизимини яхшилаш, ўриндиқ ва варкаутларни ўрнатиш ҳамда дарахтларни буташ бўйича аниқ тизимли ишларни ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa