Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.7K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
#ободонлаштириш

Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев Нурафшон маҳалласида бўлди

Шаҳар ҳокими, Нурафшон маҳалласи раиси, шаҳар ободонлаштириш башқармаси ва “GLOBAL-NURASHON SITI” бошқарув сервис компанияси раҳбарлари билан Нурафшон маҳалласидаги ободонлаштириш ва фуқароларга яратилаётган қулайликларни ўрганиб чиқишди.

Ўрганиш жараёнида йўлларни тартибга келтириш, саломатлик йўлакчаларини қуриш, манзарали дарахт кўчатларини экиш, кўкаламзорлаштириш, дренаж(лоток) тизимини яхшилаш, ўриндиқ ва варкаутларни ўрнатиш ҳамда дарахтларни буташ бўйича аниқ тизимли ишларни ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ҳоким ёрдамчиси фаолияти ҳоким эътиборидаги долзарб масала

Бугун шаҳар ҳокими М.Салиев, Нурафшон маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси фаолияти юзасидан ўрганиш олиб борди. Ўрганиш жараёнига барча маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва шаҳар ҳокимлигидан масъул ходимлари жалб этилди. Шаҳар ҳокими, ҳоким ёрдамчисининг олиб бораётган иш тартиби билан яқиндан танишиб, ҳар бир хонадонни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан тавсиялар берди. Шунингдек, ҳоким маҳалладаги тадбиркорлик субъектларини кўздан кечириб, иш ўринларини кўпайтириш зарурлигини ва бу йўлда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Нурафшон маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудуддаги бўш турган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини тўлиқ ўрганмаганлиги юзасидан танқидий фикирлар билдириб барча маҳаллаларда бу каба камчиликларга йўл қўймаслик бўйича вазифаларни белгилаб берди.
#Сессия

⚡️ Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ VI/LIII сессияси бўлиб ўтди.
📌Сессия кун тартибида 5 та масала кўриб чиқилди. Жумладан: Нурафшон шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан белгиланган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар;
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринларига сайлов ўтказувчи 47-“Нурафшон” округи сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш;
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш;
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш;
Нурафшон шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибига киритилган масалалар бўйича, сессия қарори бир овоздан қабул қилинди.

@Nurafshonpressa
Ҳоким ёрдамчилари муаммоларни бартараф этмоқда

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#амалдаги_ишлар
Нурафшон шаҳар ҳокимининг Чиғириқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Одилжон Атауллаев ҳудудда қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммо ва масалаларни бартараф этишдан бошлади.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш 👉 @Nurafshonpressa