Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.8K photos
3.44K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#мутолаа

#ТЕМУР_ТУЗУКЛАРИДАН

🎞 Доруссалом (Бағдод)ни ва Араб Ироқини забт этиш тўғрисидаги кенгашим
Ажам Ироқи ва Форсни забт этганимдан кейин, қутб ул-ақтоб пиримдан менга қуйидаги мазмунда мактуб келди: «(Эй), Араб Ироқи ва Ажам Ироқининг буюк фотиҳи, (Оллоҳ) сенга (иккинчи) Ироқни ҳам такдим этди!».
Бағдодни забт этиш учун даставвал султон Аҳмад Жалойир ҳузурига Бағдод волийси лашкарларининг қай аҳволда эканлиги, юриш-туриши, қудрати ҳақида маълумотлар олиб келиш учун элчи юборишга кели-шилди. Элчи Бағдоддан менга: «Султон Аҳмад икки кўзли бир бўлак гўшт экан», –деган мазмунда хат юборди. Мен Тангрининг иноятига суяниб, (Бағдод устига) қараб юрдим ва тез фурсатда Бағдодга етиб бордим. Султон Аҳмад Жалойир жонининг омонлигини афзал кўриб, Карбало томонга қараб қочди. Шу билан Доруссалом Бағдод менга бўйсунди.

Каналга уланиш👉 @Nurafshonpressa
#Яшил_макон

Ҳаво ҳароратининг илиши билан ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда. Жумладан, бугун Нурафшон шаҳар 2-сектор раҳбари Ф.Мирзаев бошчилигида сектор ҳудудидаги "Қумариқ" маҳалласида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоли иштирокида маҳалладаги хонадон эгаларига 280 дан ортиқ "Ризамат" ва "Оқ Хусайни" узум кўчатларини экиш учун тарқатилди ҳамда айрим хонадонларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари томонидан экиб берилишига кўмаклашилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яшил_макон
#мурожаат

⚡️Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилди

📹батафсил видеолавҳада👆🏼

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди!

🏢Бугун 26 март куни Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳар ҳокими М.Салиев раҳбарлигида Халқ қабулхонаси вакили, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

🗒Қабулда 32 нафар фуқаролар бандлик, кредит, кадастр, тадбиркорлик, жаррохлик амалиёти ўтказишда амалий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.

📝Қабул давомида 22 нафар фуқарони мурожаати ижобий ҳал қилинди, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижрога йўналтирилди.

🤲Қабул жараёнида ёши улуғ онамиз дуога қўл очиб маҳалла раислари ва шаҳар ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини билдириб дуо қилдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Вазифалар амалда

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириқлари юзасидан, Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳодимлари томонидан, маҳаллий солиқларни ундириш, 2022 йил учун хисобланган маҳаллий мол мулк ва ер солиқлари ҳамда солиқ тушумларини ундириш. Шаҳар молия бўлими ишчи хизматчиларнинг даромад солиғи, шаҳар ғазначилик бўлимига айланмадан олинадиган солиқ, шаҳар пенсия жамғармаси юридик шаҳсларнинг ер ва мол мулк солиғи карздорликларини ундириш буйича ишлар жадал давом этмокда.
1-чорак учун маҳаллий бюджет режаси Нурафшон шаҳарга 10413 млн сўм берилган бўлиб 25 март куни ҳолатига 9892,4 млн сўмга еки 95 фоизга бажарилди.
Ой якуни билан 687 млн сўмга ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa