Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.6K photos
3.44K videos
49 files
11K links
Download Telegram
Мустаҳкам муносабатлар рамзи сифатида дарахт кўчатлари экилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири доирасида Белгиялик Барбара Дитрих, Альберто Туркстралар шаҳар ҳокими Музаффар Салиев билан мустаҳкам муносабатлар рамзи сифатида дарахт кўчатларини экишди.

Нурафшон шаҳрига иккинчи бор ташриф буюришим дарахт кўчатларини экиш менда ўзгача завқ бағишлади, кейинги келишларимда албатда эккан дарахтларимни кўриб кетаман. Юртингизда уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган яшил макон лоиҳасига гувох бўлдик, албатта кун келиб бу ўз натижасини беради. Инсон ўзи яшаб турган жойни обод қилиш ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлаши, барча учун бирдек эзгу иш – дейди Барбара Дитрих.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Кейинги манзил Шаҳримиз марказидаги Сайилгох бўлди.

Шаҳримиз марказидаги амфитеатр атрофида амалга иширилаётган лоиҳалар ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ёшларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилди.
Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” маркази рассомчилик тўғариги ўқувчиларининг сайилгоҳда расм чизишлари мехномизда катта таъсурот қолдирди.
Шаҳримизнинг иқтидорли ҳунармандлари, қўли гул мусаввирлари, соҳиби маҳорат бўлган уста ва устазодаларининг қўл меҳнатлари билан яралган буюм ва асарлар, ижод намуналари кўрсатилди.

Бу ерда келажагимиз ворислари учун ҳамда ҳунармандлар учун яратилган шароитларни кўриб баҳри-дилим очилди – дейди Барбара Дитрих.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ташриф доирасида Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройи биносида Нурафшон шаҳар “Шаббона” Фольклор ансамблининг тайёргарлик жараёнлари ва фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шаҳрингизда бу миллат вакиллари учун яратилган шароит, эътибордан бизлар ўрник олсак бўлади - дейди Барбара Дитрих.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Навбатдаги манзил "Nurafshon Business City" мажмуаси бўлди.

Бу ерда меҳмонларга шаҳарда барпо этилаётган ҳамда истиқболли лойихалар тўғрисида маълумот берилди. Қурилиш ишлари бошлаб юборилган, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялар университети Нурафшон филиалининг замонавий маъмурий бинолари ва кўп қаватли тураржой мажмуалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Бизнес ситига ташриф қизғин суҳбат ва савол жавоблар билан ўтди.
Ушбу лойихалар нихоятда ажойиб ва ҳар томонлама мукаммал ишлаб чиқилгани ва энг муҳими барчаси келажакда шу ерда истиқомат қилувчи ёшларнинг турмуш шароитини яхшилашга, илм-фан масканларида таҳсил олиб жахон миқёсида актуал бўлиб турган креатив иқтисодиёт ва ахборот технологиялар йўналишига қаратилган "Хаб" лар заминини кўриб турибман деди - «Diplomatic World» журналининг бош редактори Барбара Дитрих.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa