Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
42.9K photos
3.87K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
#жараён

🔰Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олиш учун Нурафшон шаҳрида доимий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун Республика вакили А.Абдураззаков ва Тўйтепа маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Ф.Абдужабборовлар Тўйтепа маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашиб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Вазифалар_ижроси

Жорий йлнинг 24 март куни шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, иш ўринларини кўпайтириш юзасидан, маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари ва ҳудуддаги бўш турган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ўрганиш юзасидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларига тизимли вазифаларни белгилаб берган эди.
Ушбу вазифаларни ижроси бўйича бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Инвестиция бўлими бош мутаҳассиси С.Турсунов, Эвалак, Обод турмуш, Маърифат ва Бобур маҳаллаларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳудудидлардаги барча фойдаланмаётган бўш турган биноларни ўрганиб чиқишди. Ўрганиш жараёнида бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик субъектларни ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa
#мутолаа

#ТЕМУР_ТУЗУКЛАРИДАН

🎞 Ҳиндистонни забт этиш учун қилган кенгашим

➡️Батафсил

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиёт_шарт

📌Сиз фавқулотда вазиятларда қандай ҳаракатланиш ҳақида маълумотга эгамисиз? Нохуш ҳолатларда ўзингизни қандай тутишни ҳамда ўзгаларга қай тартибда ёрдам кўрсатиш зарурлигини биласизми?

Унда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳрида ташкил этилган "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув-маркази Сизга бу борада ёрдам беради.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ўрганиш

Деҳқонобод маҳалласидаги ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ўрганилди.

Нурафшон шаҳар 1 – сектор котиби О.Джуманов, Республика вакили А.Абдураззоқов Деҳқонобод маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси А.Абдурахимовлар биргаликда туман 1- секторига қарашли "Деҳқонобод" маҳалласида фаолият олиб бораётган ишлаб чиқариш корхонаси билан яқиндан танишди.

🏠 📌Ўрганиш жараёнида корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб, корхона раҳбари томонидан фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш учун кредит ажратиш бўйича мурожаатини ижобий ҳал этиш юзасидан маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази масъулларига аниқ топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилиш кун тартибидан иккита масала - соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрин олган.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.

На повестке дня - меры по реализации задач, определенных в ходе открытого диалога с представителями сферы здравоохранения, а также проводимая работа в рамках общенационального проекта "Яшил макон".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.