Nurafshon shahri hokimligi
4.67K subscribers
41.6K photos
3.73K videos
52 files
12.1K links
Download Telegram
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк.

⚡️Нурафшон шаҳрида мавжуд 22 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда ҳокими ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аҳолини хатлов якунига кўра тоифаларга ажратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

💫Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида Тошкент вилояти тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи З.Йўлдашев ва Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев бошчилигида ҳоким ёрдамчилари учун маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

🔹Ҳоким ёрдамчилари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ва шаҳримизда олиб борилаётган ислоҳотлар, субсидиялар ажратиш бўйича ўтказилган семинар иштирокчилар томонидан қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар
"Янги Ўзбекистон стратегияси" китоблари асосида

Нурафшон шаҳрида маҳаллалар кесимида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон СТРАТЕГИЯСИ" китоблари асосида ишлаб чиқилган "2022-2026 йилларга мўлжалланган ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ, ва унинг "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга доир дастури бўйича Нурафшондаги ҳар бир маҳалла фаоллари орасида семинар тренинг ўтказиш режалаштирилган.

Шундай семинар тренинг 30 март куни "Учкун МФЙ йиғини фаоллари билан семинар ўтказилди. Тренингни тарих фанлари номзоди, доцент, Нурафшон шаҳар халқ депутатлари Кенгаши депутати С.У. Сулейманова олиб борди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa