Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
#семинар
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Адлия бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-138-сон қарори ижроси ни таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди.
Семинарда масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Семинар

Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш мавзусида семинар ташкил этилди.

Бугун, Нурфашон шаҳар Ёшлар маказида Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Коррупциянинг олдини” олиш мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Нурафшон шаҳар прокурори Ф.Мирзаев, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Э.Маталиев, Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими раҳбари Б.Абдуқодиров ҳамда Нурафшон шаҳаридаги 22 маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Семинарда коррупция жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади. Инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Ислоҳотларга тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётини ортга суради. Оқибатда ҳаёт сифати ёмонлашиб, одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисаларнинг илдиз отиши учун шароит юзага келади.- дейди шаҳар прокурори Фаҳриддин Мирзаев.

@Nurafshonpressa
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди!

🏢Бугун 9 апрел куни Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев раҳбарлигида, Халқ қабулхонаси вакили, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

🗒Қабулда 17 нафар фуқаролар бандлик, кредит, тадбиркорлик, кадастр, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.

📝Қабул давомида 7 нафар фуқарони мурожаати ижобий ҳал қилинди, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижрога йўналтирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
⚡️Нурафшон шаҳридаги 32-умумий ўрта таълим мактабида буюк давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган «Амир Темур авлодлари» тадбири бўлиб ўтди.


Каналга уланиш:
👉
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
"Нурафшон бизнес сити" да яна бир олий даргоҳ қурилиши учун меморондум имзоланди

"Нурафшон бизнес сити" да Кореа республикасидаги "HWASHIN CYBER UNIVERSITETI" Тошкент вилоятида филиалини очиш тўғрисида меморондуми имзоланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги бизнес марказларини қуриш дерекцияси ДУК бош директори Сарвар Кадиров ҳамда Корея делегацияси масъуллари иштирокида ўтган мазкур тадбирда яна бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилиб олинди.
Университет 5 мингдан 10 минг талабаларни ўқитиш қувватига эга бўлиб, сабоқлар ҳар хил йўналишда олий тоифали фан профессорлари ва фан докторлари томонидан олиб борилади дейди, -дейди кореялик инвестор Ле Уи Сеок. - Таълим даргоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари имтиёз асосида ўқитилади.
Университет 10 гектар ер майдонига қурилиши мўлжалланган бўлиб, 10 миллион доллардан ортиқ инвестиция маблағлари жалб этилмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa