Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари, Чиғириқ маҳалласи риаси ва маҳалладаги ҳоқим ёрдамчиси билан Чиғириқ маҳалласидаги аҳолига тарморқаларида ошқовоқ экиш учун 300 гр.дан салла ошқовоқ ўригларини тарқатишди.

Сектор раҳбари О.Ғанибеков ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаевлар яхши ният билан аҳоли тарморқаларида салла ошқовоқ уруғларини экишди.

Ҳаммамизга маълумки ошқовоқ маҳсулоти озуқавий қийматдан ташқари кўплаб қимматли микроэлементларни ўз ичига олади ва бутун танага ижобий таъсир ўтказади. Бундан ташқари, нафақат қовоқнинг гўштли жойи ва шарбати, балки уруғлари ҳам фойдали хусусиятга эга. Вазн ташлашга ёрдам беради, Кўриш қобилиятини яхшилайди, Терининг ёрилиши ва ажин тушишидан ҳимоя қилади, Кайфиятни яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#ўрганиш

Шаҳар ҳокими Обод турмуш маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

⚡️Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев Обод турмуш маҳалласида бўлиб, "Яшил макон" умуммиллий тадбири доирасида олиб борилган дарахт кўчатлари экиш ва ободонлаштириш ишларини яқиндан кўздан кечирди.

📌 Ўрганиш давомида шаҳар ҳокими кўп қаватли уйлар олдида экилган кўчатларни суғориш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, фуқаролар билан ҳам суҳбатда бўлди.
🔺 Жараёнда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамада фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#яшил_макон

Шаҳаримиз ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлар давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар Обод маҳалласидаги бўш ер майдонига шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари бошчилигида барча ходимлари ҳамда жамоатчи ишчилар билан ҳашар уюштирилди. Ҳашар давомида "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида 50 туп мевали кўчатлар экилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#ҳунармандчиликни_ўрганмоқчимисиз?

Нурафшон шаҳар Ойбек маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Озод Аманов ташаббуси билан шаҳар аҳолисини ҳунармандчиликка жалб қилиш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш юзасидан, Нурафшон шаҳар ҳунармандлар уюшмаси аъзоси Феруза Юнусова билан ҳамкорликда ҳунармандчиликка қизиқиши бор аҳолини ўқитилиши йўлга қўйилди.

✂️Ўқиш ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Нурафшон шаҳар марказидаги Амфитеатр биносида ҳеч қандай тўловларсиз Феруза Юнусова томонидан олиб борилади.

Ҳунармандчиликка қизиққан барча опа-сингиллармизни таклиф қиламиз.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Божхона назоратини турли қинғир йўллар билан четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Куни кеча, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига “TOYOTA CAMRY” русумли, автотранспорт воситада йўловчи сифатида кириб келган фуқароси К.К. қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўл сумкаси ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами 53 200 АҚШ доллари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
ДХХ раиси кубоги учун шаҳарда саралаш босқичи давом этмоқда

⚡️Ёшлар қудрати давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.

Кечаги саралаш мусобақаларида Тараққиёт, Бирлик, Чиғириқ, Юксалиш, Ҳуррият ва Оппоқ маҳаллалари ўртасида қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa