Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.4K photos
3.42K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

Божхона назоратини турли қинғир йўллар билан четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Куни кеча, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига “TOYOTA CAMRY” русумли, автотранспорт воситада йўловчи сифатида кириб келган фуқароси К.К. қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўл сумкаси ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами 53 200 АҚШ доллари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
ДХХ раиси кубоги учун шаҳарда саралаш босқичи давом этмоқда

⚡️Ёшлар қудрати давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.

Кечаги саралаш мусобақаларида Тараққиёт, Бирлик, Чиғириқ, Юксалиш, Ҳуррият ва Оппоқ маҳаллалари ўртасида қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#қарор_ижроси
#спорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5279 сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугун Нурафшон шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбари ва тренерлари томонидан Нурафшон шаҳридаги 57 ва 48-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда спорт тўгаракларига жалб қилиш оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида тарғибот ва селекция ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#тафсилот

📌“E-ижара” хизматида вилоят бўйича 44 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Спорт
#айнидамда

"ДХХ раиси кубоги " учун футбол мусобақалари давом этмоқда

Нурафшон шаҳар маҳаллалар жамоалари орасидаги спортнинг футбол туридан "ДХХ раиси кубоги" мусобақасининг шаҳар босқичи Юксалиш маҳалласидаги футбол ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда.
Биринчи давра:
1 -сектордан Юксалиш маҳалласи, 2 -сектордан Қумариқ маҳалласи жамоалари беллашмоқда.
Иккинчи даврада:
3 -сектордан Юксалиш маҳалласи, 4 -сектордан Бобур маҳалласи жамоалари белашмоқда.
Финалда
2 -сектордан Қумариқ маҳалласи, 3 -сектор Юксалиш маҳалласи жамоалари ғолиблик учун кўрашади.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa