Nurafshon shahri hokimligi
3.22K subscribers
43.5K photos
4K videos
57 files
12.3K links
Download Telegram
#вазифалар_ижроси_амалда

Куни кеча Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Бобур кўчаси йўлидаги бўш ерларни ўрганиб, ҳудуднинг иқлим шароити, аҳолининг тажрибасидан фойдаланиб, кўчаларда узумчиликни ривожлантириш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаган эди.
Ушбу вазифалар ижроси бўйича бугун шаҳар ҳокими Бобур кўчасида бўлиб, узум токларини ўрнатиш жараёнларини ўрганди. Ўрганиш жараёнида узум токларини мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратди, шунингдек, аҳоли дам олиши учун ўриндиқлар ўрнатиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 537-сонли қарорига мувофиқ, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳарда субсидия бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 14 нафар фуқаро мурожаатлари натижаси кўриб чиқилиб, 2 нафар фуқаро субсидия олишга ҳақли ва 3 нафар фуқаро низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди ҳамда 9 нафар фуқаро ҳужжатларида камчиликлари бўлганлиги сабабли аризаси қайта кўриб чиқишга қолдирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар

4 -Давлат мактабгача таълим ташкилоти Тайёрлов гуруҳ иштирокида, "КОИНОТ СИРЛАРИ" Мавзусида ўтказилган кунлик очиқ машғулотдан фото лавҳалар.
Тарбиячи: Байдуллаева Г.
Деректор: Толабоева М.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Аҳоли фаровонлиги йўлидаги улуғвор мақсадлар ижроси барчамиздан якдиллик ва фаоллик талаб этади

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар Нурафшон, Юксалиш маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини ўрганиб чиқди.
Ўрганиш жараёнида Нурафшон ва Юксалиш маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар олдида аҳолига қулайликлар яратиш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, бунда замонавий спорт майдонлари, саломатлик йўлаклари четларида ўзим токлар ўрнатиш, Нурафшон маҳалласида тинч ҳудудни ташкил этиш шунингдек, Нурафшон ва Юксалиш маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соха объектларини марказлашган иссиқлик тармоғига уланиши, кўп қаватли уйлар ҳонадонларини иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича тизимли ишлар режалаштирилди. Режалаштирилган ишлар юзасидан ушбу ҳудудда истиқомад қилувчи фуқаролар билан суҳбатлашиб фикирлари ўрганилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар

1-сектор фаолияти

🔹Шаҳар ҳокими М.Салиев ўз сектор аъзолари билан маҳаллабай ишлаш бўйича олиб борилаётган ишларини ўрганиб чиқди.

⚡️ўрганишда барча аъзоларга алоҳида "Темир", "Ёшлар", "Аёллар" дафтарларида ҳамда хеч бир дафтарда турмайдиган аммо оилавий аҳволи унчалик қониқарли бўлмаган фуқаролар билан ишлашни бот-бот такидлади.

Йиғилишдан сўнг секторда шаҳар ҳокими М.Салиев фуқароларни қабул қилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Ёшлар_билан_учрашув
#1_сектор

📊1-сектор раҳбари шаҳар ҳокими М.Салиев, сектор ҳудудидаги Дегантепа маҳалласида ёшлар билан биргаликда очиқ мулоқотда бўлди.

⚡️Учрашувда шаҳар ҳокими бугунги кунда ёшларга барча соҳада яратилаётган шарт-шароитлар, бандлигини таъминлаш, билим олишга яратилаётган замонавий имкониятлар ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
📍Учрашув бошида “ЁШЛАР ЖАМҒАРМАСИ” ҳисобидан турмуш шароитини яхшилаш, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилишлари учун Муродов Хуршид Ражаббой ўғлига пайвандлаш ускунаси, Каримхўжаев Шохжахонхўжа Неъматиллахўжа ўғлига принтер ускунаси, Усмонова Севинч Бахтиёр қизига тикув машинаси, Каримова Арофат Фурқат қизига оверлок машинаси, Убайдуллаева Муниса Юсуп қизига тикув машинаси ҳамда Отақулова Манзура Йўлдошали қизига оверлок машиналари тантанали равишда берилди.
Тақдирлашдан сўнг шаҳар ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқатга киришиб таклиф ва муаммоларини тинглади.

@Nurafshonpressa