Nurafshon shahri hokimligi
4.68K subscribers
41.6K photos
3.73K videos
52 files
12.1K links
Download Telegram
#Диққат_эълон ‼️‼️‼️‼️‼️

📣📣📣Нурафшон шаҳар ҳокими ташаббуси ва шаҳар ҳокимнинг 2021-йил 30-декабрдаги 220-10-213-Ф/21-сонли фармойиши билан мулк ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтинча бўш турган Нурафшон шаҳридаги 77,43 гектар ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар билан ҳокимлик ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилиб, шартномада ҳар бир гектар учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдоридаги ер солиғини аввалдан тўлаш шарти билан вақтинча–мавсумий (бир йил) муддатга қишлоқ хўжалиги экинини экиши, фойдаланиши мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда экспортёрлар диққатига!!!

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok