Nurafshon shahri hokimligi
2.25K subscribers
37.1K photos
3.4K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари - назоратда

⚡️Куни кеча Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, яъни, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини назорат қилиш мақсадида бугун шаҳар прокурори Ф.Мирзаев Нурафшон деҳқон бозорида бўлди.

📌 Аҳолининг бирламчи эҳтиёжларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини барқарор сақлаш мақсадида олиб борилган ўрганиш давомида шаҳар прокурори барча озиқ-овқат савдоси расталарини айланиб, нархларнинг сунъий оширилмаганлигини кўздан кечирди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
ИИБ ходимлари ўртасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.



Жорий йилнинг 16-апрель куни Нурафшон шаҳар ИИБ раҳабари О.Ғанибеков раҳбарлигида ИИБ ходимлари билан "Янги Ўзбекистон стратегиясида - маънавият асослари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга тарих фанлари номзоди, доцент, РМММ тарғиботчиси, Нурафшон шаҳар Халк депутатлари Кенгаши депутати С.У.Сулейманова таклиф этилиб, мавзу юзасидан маърузалари тингланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Москва шаҳрида “Ёш стратеглар учрашуви” бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, 15- 16 апрель кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида “Ёш стратеглар учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда Москва депутатлари кенгаши депутати Андрей Антонов иштирок этиб барча ёш стратегларни табриклади.

Зеро, стратегик фикрлашга ёшликдан ўргатиш мумкин ва зарур. Учрашувда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Кулбекова ва Нурафшон шаҳар 1-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Ёш стратеглар мактаби”нинг ўқувчилари иштирок этишди.

Нурафшон шаҳридан борган “Ёш стратеглар”ни “Инновацион ривожланиш стратегиялари” халқаро танлови ва “Келажак кутубхонаси” халқаро танлови ғолиблари сифатида тақдирланишди.

Шу билан бирга ёш стратег ўқувчилар учун "Стратегик коворкинг" интерактив майдони, Кулолчилик устахонаси, "Стратегик тўлқинда"ги услубий клуби билан яқиндан танишишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор
#рағбат

Ёшларимизга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз, чунки улардан умидимиз катта

Бугун вилоятнинг ҳудудий жиҳатдан йирик ва олис бўлган 400 дан маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларига замонавий велосипедлар тарқатилди.

Вилоятимиздаги 1020 та маҳаллада фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилариги планшетлар, компьютерлар тарқатилаётганидан хабардорсиз. Бугун ушбу тадбирда ҳам ёшлар етакчиларининг қолган катта гуруҳига планшет ва компьютер жамланмалари улашдик.

Улардан умидимиз катта. Бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#мулоқот
#мурожаат

⚡️Тадбиркор ва экспортёрларнинг бизга гаплари кўп, энди ҳар шанба куни 15.00 да ҳудди шундай учрашувлар қиламиз — Зойир Мирзаев

Айни вақтда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси ҳиёбонида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида қабул ўтказилмоқда.

Унда вилоят ва туман-шаҳарлардаги барча секторлар раҳбарлари, солиқ, божхона, банк-молия муассасалари масъуллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишмоқда.

Бугунги очиқ мулоқот аввалгилардан фарқ қилади. Унда вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатлари тингланади.

Дарвоқе, жараённи ижтимоий тармоқдаги қуйидаги саҳифа орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/100064671644395/videos/2318369761795366/

📌Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 16 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +22°...+27° даража илиқ бўлиб, шимолдан 3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 36-72% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +28°...+31° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 34-44% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️16 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани.
Ёш ниҳолларни ёшлар парваришлайди

*Ангрен шаҳри.
Кун тартибида муҳим мавзу

*Бўка тумани.
Ватан ҳимояси муқаддас ва шарафли бурч

*Пискент тумани.
Ижтимоий ҳимоянинг Ўзбекистон тажрибаси

*Чиноз тумани.
Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ

*Қибрай тумани.
Маделилик меҳмонлар Зангиота мажмуасини зиёрат қилишди

*Нурафшон шаҳри.
Ҳоким аҳоли мурожаатларини тинглади

*Тошкент тумани.
Маҳалладаги муаммога ечим борми?

*Олмалиқ шаҳри.
"Оналар боғи"нинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳудуддан қайноқ хабарлар

*Бекобод шаҳри.
Харбий хизматчилар билан сайёр учрашув

*Янгийўл тумани.
Тикув мошинаси ва мотокультиватор субсидия асосида берилди

*Янгийўл шаҳри. "
Яшил макон" дастури доирасида

*Чирчиқ шаҳри.
Хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Умумий ўрта таълим мактабларида тажриба алмашилмоқда

*Бекобод тумани.
Зиёли маҳалласида Ёшлар боғи ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_сўровнома

2022 йилнинг 1-чорагида кенг жамоатчилик диққат марказида бўлиб, турли соҳа ва тармоқлар бўйича энг фаол натижа кўрсатган Тошкент вилоятининг туман-шаҳарлари ҳокимларига овоз беринг:

Каналга уланиш:
https://t.me/+z8ChQrSsW4MyZTMy
#билдириш

⚡️Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун ўтказилаётган депутатлик сайловига марҳамат!

▫️Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига асосан, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов ўтказилмоқда.

▫️сайлов участкалари ташкил этилган ҳудудларда рўйхатга олинган сайловчиларни мазкур муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришга чақирамиз.

👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун ўтказилаётган барча сайлов участкаларида сайлов жараёни Давлат мадҳияси ижро этилгандан сўнг соат 8.00да бошланди.


👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa