Nurafshon shahri hokimligi
2.24K subscribers
37.1K photos
3.4K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
Коммунал соҳа ходимлари эътибода.

Жорий йилнинг 18 апрель куни шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда шаҳар ҳокими М.Салиев, 18 апрель – “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан барча соҳа вакилларини табриклаб, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, ҳозирга қадар соҳа ҳодимлари томонидан аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида кўплаб самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, бу эзгу ташаббуслар ортида инсон қадрини улуғлаш, эл-юрт корига яраш йўлидаги эзгу мақсадлар мужассам этган.
Йиғилишда шаҳримизда, иссиқлик таъминоти, ичимлик суви ва шу каби кўплаб йўналишларда қанчадан-қанча аҳолимизнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиб келаётган тажрибали ва фидойи ишчи-ходимларимиз шаҳар ҳокимининг ташакурномаси ва эсдалик совғалри билан тақдирландилар.
@Nurafshonpres
#ўрганиш
#1_сектор

✍️Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев сектор ҳудудидаги Нурафшон маҳалласидаги муаммоларни ўрганиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш жараённи кўздан кечирди.

📌Маҳалла аҳли билан мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашилди ва ечимини кутаётган масалаларни муҳокама қилдилар, таклиф, тавсиялар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди.

📌Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиб чиқди.
Бугунги кунда шаҳримизда 14 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 2 та давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 31 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражаси 74,3% ни ташкил этади.

Жумладан, Ёшлик маҳалласидаги 120 ўринли 2-сонли ДМТТ ҳамда Тўйтепа маҳалласидаги 180 ўринли ДМТТ объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиб чиқди.

📌Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қиска муддатларда сифатли кўриб топширишлари юзасидан топшириқ бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#1_сектор_штаби

✳️1-сектор раҳбари шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан 1-сектор ҳудудидаги "Янги Обод" маҳалласида ёшлар билан олиб борилаётган ишларни ўрганди.

✳️Ўрганиш жараёнида шаҳар ҳокими маҳалладаги ёшлар етакчиси Ирода Холбаеванинг маҳалла ҳудудида ёшлар учун кутубхона, мусиқа зали, шахмат-шашка хоналари, сартарошлик, тикувчилик йўналишларида ўқув-курслари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича олиб бораётган ишлари ва ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ташкил этилган тўгараклари билан танишиб чиқиб, ҳудудларда ёшларни қийнаётган масала ва аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожоантириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa