Nurafshon shahri hokimligi
2.23K subscribers
37.1K photos
3.4K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
#эълон
Нурафшон шаҳар Чиғириқ МФЙ, Чиғириқ сув иншоотида сув қувури тармоғида носозлик келиб чиққанлиги сабабли Нурафшон, Янгиобод, Ёшлик ҳамда Бирлик маҳаллалари худудларида бугун 20 апрель куни ичимлик сув таьминотида 16:00 дан 18:00 гача узилиш бўлади. Ахолини сув таъминоти, сув таъминотининг махсус машинасида ичимлик суви билан таьминланади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#1_сектор_Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Ҳоким ёшлар билан учрашди

Нурафшон шаҳар 1-сектор биносида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда 1-сектор маҳаллалари фуқаролар йиғинларидан ёшлар иштирок этган тадбирда шаҳар ҳокими М.Салиев юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
📍Учрашувда “ЁШЛАР ЖАМҒАРМАСИ” ҳисобидан турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилишлари учун Азизов Дилшон Эгамназар ўғлига, Наврузов Аброр Умаржон ўғлига, Жўраев Шерзод Бахтиёр ўғлига ноутбук жамланмалари, шунингдек Чиннибоева Фазилат Қобил қизига “Духовка” электр печи тантанали равишда берилди.
📌Шундан сўнг, шахар хокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.
🔰Учрашувда тадбиркорлик масаласи, олий таълимга конртракт тўловида мурожаатлар қилишди. Мурожаатлар ижроси юзасидан муттасади ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

@Nurafshonpressa
#спорт_шахмат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ -96-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” учун шахмат йўналишида Республика очиқ турнирига старт берилди.

🥇Шаҳримизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўқувчиларни ўқишдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва маданий – спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадларида Қумариқ, Наврўз, Хуррият, Учқун, Эвалак ва Маърифат маҳаллалари ёшлар етакчилари томонидан шахмат турнирининг маҳалла босқичлари кўтаринки кайфиятда ташкил этилиб ўтказилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди.

📌Аввал ҳабар берганимиздек Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қиска муддатларда сифатли кўриб топширишлари юзасидан топшириқлар бериб ўтган эди.
🏗 Бугун топшириқлар ижроси юзасидан шаҳар ҳокими Ёшлик маҳалласидаги 2-сонли ДМТТ объектида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларини ўрганиб чиқди. 2-сонли ДМТТда қурувчи усталар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб бартараф этиш бўйича “Ахиллик сари” МЧЖ қурувчи ташкилот рахбарини чақиртириб қўшимча топшириқлар бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Шаҳарда ички туризмни ривожлантириш борасида ўрганишлар олиб борилди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова бошчилигида, шаҳримиз фахрий журналисти ўлкашунос Бахринисо Султанали қизи, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Тўй-тепа маҳалла раиси билан биргаликда Нурафшон шаҳрида жойлашган "Ахтам Сахоба" ва "Мушук ота" зиёратгохларини муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ички туризмни ривожлантириш, ёш авлодга аждодлар ҳотирасига ҳурмат кўрсатиш, шаҳримизда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган тарихий обидалар билан таништириб маънавий озуқа олишларини таъминлаш бўйича ўрганишлар олиб боришди.
Ўрганиш натижасида тегишли раҳбарларга Нурафшон шаҳрида ички туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa