Nurafshon shahri hokimligi
2.22K subscribers
37K photos
3.4K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#спорт_шахмат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ -96-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” учун шахмат йўналишида Республика очиқ турнирига старт берилди.

🥇Шаҳримизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўқувчиларни ўқишдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва маданий – спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадларида Қумариқ, Наврўз, Хуррият, Учқун, Эвалак ва Маърифат маҳаллалари ёшлар етакчилари томонидан шахмат турнирининг маҳалла босқичлари кўтаринки кайфиятда ташкил этилиб ўтказилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди.

📌Аввал ҳабар берганимиздек Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қиска муддатларда сифатли кўриб топширишлари юзасидан топшириқлар бериб ўтган эди.
🏗 Бугун топшириқлар ижроси юзасидан шаҳар ҳокими Ёшлик маҳалласидаги 2-сонли ДМТТ объектида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларини ўрганиб чиқди. 2-сонли ДМТТда қурувчи усталар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб бартараф этиш бўйича “Ахиллик сари” МЧЖ қурувчи ташкилот рахбарини чақиртириб қўшимча топшириқлар бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Шаҳарда ички туризмни ривожлантириш борасида ўрганишлар олиб борилди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова бошчилигида, шаҳримиз фахрий журналисти ўлкашунос Бахринисо Султанали қизи, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Тўй-тепа маҳалла раиси билан биргаликда Нурафшон шаҳрида жойлашган "Ахтам Сахоба" ва "Мушук ота" зиёратгохларини муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ички туризмни ривожлантириш, ёш авлодга аждодлар ҳотирасига ҳурмат кўрсатиш, шаҳримизда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган тарихий обидалар билан таништириб маънавий озуқа олишларини таъминлаш бўйича ўрганишлар олиб боришди.
Ўрганиш натижасида тегишли раҳбарларга Нурафшон шаҳрида ички туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 20 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +16°...+18° даража илиқ бўлиб, шимолий 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 81-97% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +21°...+23° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдаг секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 56-66% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️20 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бўка тумани. Ёшлар боғида иш авжида

*Чиноз тумани.
Энг яхши китобхон ўқувчи

*Қибрай тумани. "
Ёш китобхон" кӯрик танловининг якуний босқичи бӯлиб ӯтди

*Нурафшон шаҳри.
Ҳоким ёшлар билан учрашди

*Тошкент тумани.
Тилсиз ёвнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди

*Бекобод шаҳри.
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида мехнат ярмаркаси ташкил этилди

*Оққўрғон тумани.
Сенат раиси маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан семинарда мулоқот қилди

*Янгийўл шаҳри.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда

*Чирчиқ шаҳри. “
Ифтиҳор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадал бормоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар фаоллари билан сухбат ўтказилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чорвадорларга яратилаётган имкониятлар

*Бекобод тумани.
Фан ойлиги – билим бойлиги

*Паркент тумани.
Туманимизнинг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари тақдирланди

*Бўстонлиқ тумани.
Аҳоли муаммолари ечимини топмоқда

*Ангрен шаҳри.
Раҳбарлар тадбиркорлар билан мулоқотда бўлдилар

*Оҳангарон тумани.
Туманда яна бир корхона қурилиши якуний босқичда

*Пискент тумани.
Уй-жойларни бошқариш тизими такомиллашади

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Семинар

Сенат раиси маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан семинарда мулоқот қилди.

📍Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррум Нурматова ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари З. Миргазиева Оққўрғонда "Хотин-қизлар баланси" мавзусида семинар ўтказдилар.

⚡️Унда Нурафшон шаҳар ва Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва маҳаллаларининг оила ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

📌Семинарда юртимизда хотин-қизларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, хотин - қизлар фаоллари маҳаллаларда ишни баланс шакллантириш, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларни аниқлаш, уларни касбга, тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила хотин-қизларга кўмак кўрсатишга эътибор қаратилди
Нурафшон шаҳар Чиғириқ МФЙ Чиғириқ сув иншоотида, сув қувури тармоғида носозлик келиб чиққанлиги сабабли, Нурафшон, Янгиобод, Ёшлик ҳамда Бирлик МФЙ худудларида 21 апрель куни ичимлик сув таьминотида соат 09:00 дан 12:00 гача узилиш бўлади. Шу вақт давомида аҳоли, сув таъминотининг махсус машинасида ичимлик суви билан таьминланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa