Nurafshon shahar hokimligi
2.22K subscribers
36.9K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#спорт
#32_мактаб

Бугун, Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси таъсаруффидаги Нурафшон шаҳар Спортни ривожлантириш бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- 5279 сон қарори, 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда ПҚ-92-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Нурафшон шаҳар 32 умумий ўрта таълим мактабида таниқли спорт мураббийлар иштирокида давра суҳбатлар хамда натижага эришган спортчилар ўз тенгдошларини спортга жалб қилиш ишларини олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайёр_қабул

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаеванинг ташаббуси билан Хуррият маҳалласида Сайёр қабул ва тиббий кўрик ҳам ўтказилди.
Ушбу тиббий кўрикда шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси малакали мутахассислари, олий тоифали тиббиёт ходимлари жалб қилинди.
Унда эндокринолог, травматолог, невропотолог, терапевт, кардиолог, норколог, тери-таносил, инфекцалист, окулист, болалар жарроҳи, фтизиатр, Акушер-гинеколог, ЭКГ, УТТ (УЗИ) каби 14 та йўналишлар бўйича Хуррият маҳалла фуқоролар йиғинидаги "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганлар, ногиронлар, диспансер назоратида турган сурункали касаллик билан руйхатда турувчи аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижасида 3 нафар беморга ордер ажратилиши, 2 нафар беморни тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимида даволаниши, шифокорлар тавсияси асосида 12 нафар аҳолига бепул дори дармон ажратилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#онлайн
#семинар
#жараён
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинарда

Семинарда Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг раиси Равшан Абдуазимов Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқий негилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хиссини ошириш масалаларида тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, шаҳар Иқтисод комплекси бош мутахасиси Ж.Ахроров семинар иштирокчиларига Уй-жой учун субсидия олиш тартиби бўйича маълумот бериб ўтди.


@Nurafshonpressa
#онлайн
#семинар
#жараён
Хотин-қизлар фаоллари 3-босқич махсус ўқув семинарида

📈Айни дамда Савдо – саноат палатаси вакили М.Минаваровна Нурафшон шаҳри маҳаллалардаги 22 нафар хотин-қизлар фаолларига Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ижтимоий ёрдамларни жалб қилиш борасида тушунтиришлар бериб ўтиб, семинар иштирокчиларига Савдо-саноат палатаси томонидан тайёрланган имтиёзлар
бўйича Қўлланма буклетлари тарқатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa