Nurafshon shahar hokimligi
2.2K subscribers
36.8K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳри ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудларини масъуллар ҳамроҳлигида айланмоқда.

Ҳар бир ишга қоғоздаги жимжимадор ҳисоботлар билан эмас, реал ҳолат билан шахсан танишиб баҳо беришга одатланган вилоят раҳбари йўл инфратузилмаси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларида аввал берилган топшириқ ва тавсиялар ижросига яна бир бор масъуллар эътиборини қаратмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро мухофазаси ойлиги доирасида

Жорий йилнинг 1-апрелдан 1-майгача Республика ҳудудида "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро мухофазаси ойлиги" жорий этилган бўлиб, бунга асосан Нурафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳудудида касаба уюшма ҳодимлари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида фавқулодда вазиятларни келиб чиқиши, уларни олдини олиш, содир бўлганда бартараф этиш чораларини кўриш каби долзарб мавзулар буйича тушунчалар берилди. Шунингдек, учрашув давомида қутқарув асбоб анжомлари кўргазмаси ташкил этилиб, ҳодимларга амалий машғулотлар қўрсатилди. Машғулотдан иштирокчилар келгусида фавқулодда вазиятлар келиб чиққанда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини олишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#сайёр_қабул


2-сектор раҳбари Ф.Мирзаев, Халк қабулхонаси раҳбари Т.Данияров ҳамраҳлигида 2-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалласида бир неча бор Президент қабулхонасига мурожаат қилган фуқароларни муаммоларини ўрганиш учун сайёр қабул ўтказди.
Қабулдан сўнг мурожаатлар юзасидан жойларга чиқиб ўрганишлар олиб борилди.

Мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Хамкор ташкилотлар иштирокида таълим муассасаларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 26 апрелдан 23-майга қадар Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида ИИБ ва хамкор ташкилотлар билан 8-11-синф ўқувчилари иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бугун, 57-умумтаълим мактабида пайшанба "профилактика куни" муносабати билан мактаб директори, маҳалла фаоллари, ИИБ ВЕМБ инспектор-психологлар иштирокида мунтазам дарсларга қатнашмаётган, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаётган ўқувчилар билан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида профилактик тадбир олиб борилди.

Дарсларга ўз вақтида қатнашиш лозимлиги ва касб-хунар эгаллаб, хаётда ўз ўрниларини топишлари тўғрисида тушунтирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#сайёр_қабул
#жараён

3-сектор раҳбари О.Ғанибеков, Халк қабулхонаси раҳбари Т.Данияров, маҳалла расилари ва участка нозирлари иштирокида 3-сектор ҳудудидаги Чиғирик ва Бирлик маҳаллаларида муаммолари бор фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда маъсуллар томонидан муаммолари ўрганилиб тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 28 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +24°...+29° даража илиқ бўлиб, шимолдан 3-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 39-66% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +27°...+30° даража илиқ бўлади, шарқдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 39-45% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️28 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бекобод шаҳар. Шаҳримиздаги II- жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

*Оққўрғон тумани.
Ҳосилдорда боғча очилди

*Янгийўл тумани.
Ободликда намуна бўлган Обод маҳалласи

*Янгийўл шаҳри.
Сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри.
Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ

*Юқори Чирчиқ тумани. “
Хван Ман Гым” спорт клубининг стол теннисчилари янги марраларни забт этиб, ватанимизга қайтиб келишди

*Бекобод тумани.
Ғўза парваришини бугундан бошлаш керак

*Паркент тумани.
Ёшлар ишлари агентлиги кубогининг сектор босқичлари бўлиб ўтмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Янги иш ўринлари яратилмоқда

*Ангрен шаҳри.
Қутлуғ айёмга тайргарлик жараёни ўрганилди

*Оҳангарон тумани.
Алимент тўловчилар иш билан таъминланмоқда

*Пискент тумани.
Бунёдкорлик қадам бақадам

*Чиноз тумани.
Хотин қизлар фаолларига ўқув семинари давом этмоқда

*Қибрай тумани.
Маҳаллаларда ҳотин қизлар фаоллари учун ташкил этилган семинарнинг иккинчи куни давом этмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Барчаси инсон қадри учун

*Тошкент тумани.
ДХХ кубоги учун мусобақалар давом этмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Беш ташаббус - амалда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўрта Чирчиқ туманида вазир ўринбосари раислигида йиғилиш бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Нурафшон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида 26 апрель шоир Мухаммад Юсуф таваллуд топган куни муносабати билан ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир ўтказилди.

👆Батафсил Нурафшон тв нигоҳида


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa

facebook / instagaram