Nurafshon shahar hokimligi
2.17K subscribers
36.7K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#Ободонлаштириш
#Тараддуд



“9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Нурафшон шаҳрида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида байрамни кўтаринки руҳда нишонлаш ва уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар мужассам.

Нурафшон шаҳрида ҳам байрамга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан: шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида шаҳар кўчалари ободонлаштирилиб кўчатлар ва гуллар экилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ўрганиш

Нурафшон шаҳар ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи Камола Пардабоева томонидан “Хотин-қизлар баланси бўйича” тўлдирилган анкета сўровномаларини қайта ўрганиб чиқилмоқда

Тўлиқ маълумот, реал ёндашув, аниқ иш тизими бўлса ишда самара бўлади. Бугун хотин-қизлар фаолларидан баланс якуни бўйича таҳлилда натижадорлик талаб қилиняпти.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли кураш ихлосмандлари ва мухлислари!

Жорий йилнинг 7 май куни Нурафшон шаҳрида вилоят прокурори кубоги учун кураш мусобақаси ўтказилади.

Ҳар йили анъана тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақада вилоятнинг полвонлари иштирок этади.

Алплар баҳсларини томоша қилишга барчани таклиф қилиб қоламиз.

📍Манзил: Нурафшон шаҳридаги Марказий ўйингоҳ

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#вилоят_ҳокимлигида

⚡️Лойиҳалар тайёр, маблағ етарли — ҳамма гап мутасаддиларнинг масъулияти ва ишга ёндашувида

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#этъибор
#муносабат

9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Улуғ Ватан”, уруш қатнашчиси Раҳим ота Илёсов шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Тайинлов

⚡️ Абдикаримов Абдурасул Насриддин ўғли – Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

📌А.Абдикаримов 1991 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2015 й. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини томомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Хорижий тиллар факультети тютори бўлиб ишлаб келаётган эди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa