#этъибор
#муносабат
9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Улуғ Ватан”, уруш қатнашчиси Раҳим ота Илёсов шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa

#Тайинлов
⚡️ Абдикаримов Абдурасул Насриддин ўғли – Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.
📌А.Абдикаримов 1991 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2015 й. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини томомлаган.
📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Хорижий тиллар факультети тютори бўлиб ишлаб келаётган эди.

#спорт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 6099 сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Спорт мактаби спорт залида Спортни ривожлантириш, Спорт мактаби, хамкорлигида 2010-2011 йилларда туғилган ёшлар ўртасида 9-май "Хотира ва қадирлаш куни"га хамда Дадажонов Раҳмон Дадажонович хотирасига бағишлаб очиқ турнир мусобақаси ўтказилди.
Спорт тадбирида 200 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Шунга кўра:
1-ўринни Нурафшон шаҳар жамоаси
2-ўринни Чирчиқ шаҳар жамоаси.
3-ўринни Бекабод туман жамоалари эгалладилар.
Ғолиб бўлган жамоалар диплом, медал ва совғалар билан тақдирланишди.

#сайёр_қабул
"Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан фуқаролар мурожаатлари манзилли тингланмоқда
Мурожаатлар билан ишлашни самарали ташкил этиш ва “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари шаҳар прокурори Ф.Мирзаев, шаҳар ИИББ О.Ғанибеков, Халқ қабулхонаси раҳбари Т.Данияров ва Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими раҳбари А.Ўтаповлар бир неча бор Президент қабулхонасига мурожаат қилган фуқаро Ш.Маткаримованинг муаммоларини ўрганиш учун Дехқонобод маҳалласи идорасида сайёр қабул ўтказди.
Қабулдан сўнг, мурожаатлар юзасидан жойларга чиқиб ўрганишлар олиб борилмоқда.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.
Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.
Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.
Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Жумладан, бу даврда:
- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;
- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;
- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.

Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.
Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).
Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.
Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.
Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.
Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.

Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.
“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.
Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.
Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.
Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.