Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.6K photos
3.37K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#профилактик_тадбир

Нурафшон шаҳар маҳаллаларида етакчилар томонидан тарбияси оғир ёшларни аниқлаш, улар билан яқиндан ишлаш, ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини ташкил этиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун Наврўз, Чиғириқ маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари Қўчқоров Бобур, Эркабаева Чарос, Миллий гвардия харбий хизматчиси психолог У.Обидов билан хамкорликда маҳаллалардаги тарбияси оғир бўлган ёшларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш хулқ-атворидаги «ўзгаришлар»ни олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, стресс, низо, салбий эмоционал кечинмаларни олдини олиш мақсадида ёшларни муаммолари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида уларга керакли тушунтиришлар ва психологик маслахатлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa