Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.6K photos
3.37K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
Йиғилишда ғалла қабул қилиш пунктлари сонини камайтириш ва кейинги йилдан бошлаб уларни хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

“Ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Буғдойнинг ҳақиқий эгаси бу – фермер ва кластерлар.

Шунинг учун, бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.

Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин”, деди Президент.

Бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари бу масалани шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чоралар кўриб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
“Ўздонмаҳсулот” ўзи ҳам, 43 та корхонаси ҳам янги бозор шароитларида ишлашга ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Бундан буён, “Ўздонмаҳсулот” корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.

Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлари замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.

Кластер томонидан ғалла экиш учун янги ер майдонларини ўзлаштириш бўйича Бухоро тажрибасини барча ҳудудларда жорий қилиб, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари олдига чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди.
Йиғилишда ун ва ун маҳсулотларининг бозорда тақчиллигига йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлиши таъкидланли.

Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш, бир ой муддатда дон корхоналари қошида ташкил этилган нон цехлари ва савдо дўконларини хатловдан ўтказиб, савдога чиқариш топширилди.

“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин. Ўзгаришларни баҳона қилиб, жойларда ун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб юбориш, нарх-навони асоссиз ўсишига йўл қўйишга “саботаж” деб, сиёсий баҳо берилади.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ва прокурорлари дон корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга “боши билан” жавоб беради”, деди Президент.

Бу борада вилоят ҳокимлари, ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарларига ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қандай чоралар кўрилиши ва режалари бўйича тушунтириш бериш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш кун тартибидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олди.

Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.

Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш;

- дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолатини ўрганиб, уларни мустаҳкамлаш;

- хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Нурафшон шаҳар Юксалиш сув иншооти ва ТЗМК сув иншоотида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли Юксалиш МФЙ, Тараққиёт МФЙ, Хуррият МФЙ ҳамда Оппоқ МФЙ худудларида 12.05.2022 куни ичимлик сув таъминотида 09:00 дан 17:00 гача узилиш бўлади. Шу муносабат билан фуқаролардан ичимлик суви захирасини кўришингизни сўраймиз ҳамда ахолини сув таьминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таьминланади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

🔸Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд. сўм, апрель ойида – 6 трлн. 343 млрд. сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн. 100 млрд. сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.

🔸Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн. сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн. сўмдан 19,3 трлн. сўмга етган), 4-4,5 трлн. сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн. сўмдан 22 трлн. сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.

🔸Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли
2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн. сўм нақд пул чиқарилган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.

🔸Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралари мавжуд.

🔸Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

🔸Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради.


Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
#Об_ҳаво

🌤 11 - май : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +21°...+26° даража илиқ бўлиб, шимолдан 3-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 44-64% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +27°...+29° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 3-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 29-43% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Нурафшон шаҳри марказида барпо этилиши режалаштирилаётган истироҳат боғи лойиҳаси тақдим этилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️11 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон тумани.
38-мактаб филиали биноси фойдаланишга топширилди

*Чиноз тумани.
Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

*Нурафшон шаҳри.
Сайлов - масъулиятли жараён

*Тошкент тумани.
Юксак ғалабалар кичик ютуқлардан бошланади

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан: бандлик - тўкинлик омили

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими в.б. Ихтиёр Касимов мурожаат билан келган фуқаролар қабулини ўтказди

*Зангиота тумани.
Фуқаролар йиғини раислари сайловида комиссия аъзоларининг вазифалари белгилаб олинди

*Бекобод шаҳри.
4-сектор биносида сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди

*Оққўрғон тумани.
Шарқона бозор саришталиги, тартиби билан жозибадор

*Янгийўл шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

*Янгийўл тумани.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва субсидиялар

*Чирчиқ шаҳри.
Қурилиш майдони кўздан кечирилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ўқув семинарида қатор масалалaр кўриб чиқилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Соғлом турмуш тарзига одатлантириш-мухим вазифа

*Қуйи Чирчиқ тумани. “
Фуқаролар йиғини раислари сайловида маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг ўрни ва рўли

*Бекобод тумани.
Соғлом, тетик ва бақувват бўлиш сирлари

*Паркент тумани. “
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришдаги муаммолар ва ечимлар

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Соғлом_ҳаёт_учун
#Спорт

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан бугун, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида Нурафшон шаҳар Оила ва Хотин - қизлар бўлими, Спортни ривожлантириш, Спорт мактаби, тиббиёт бирлашмаси хамкорлигида, тиббиёт ходимлари шунингдек, стабил беморлар билан оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайлов

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисликлари (оқсоқоллиги)га бўлиб ўтадиган сайловлар яқинлашмоқда..

Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари!
Сайловда сиз ҳам фаол иштирок этинг ва ўз маҳаллангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

✍️ Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — маҳалла, қишлоқ, овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини раиси сайланади.

✍️Мазкур Қонунга мувофиқ, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.

✍️Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиши мумкин эмас.

✍️Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланади. Мазкур сайловни ташкил этиш ва ўтказиш очиқлик ҳамда шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади. Фуқаролар йиғини раисини сайлашда фуқаролар йиғинининг ёки фуқаролар вакиллари йиғилишининг ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади. Фуқаролар йиғини раиси сайлови ушбу лавозимга икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa