Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.6K photos
3.37K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
"Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Бугун, Нурафшон шаҳар Эвалак маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси томонидан, Ифтихор кўчаси 78-уйда яшовчи фуқаро С.Маҳкамова хонадонида субсидия маблағлари хисобидан қурилган иссиқхона ҳамда Эвалак кўчасида яшовчи фуқаро М.Убайдуллаев хонадонида ўз маблағлари ҳисобидан қурилган иссиқхоналар ҳолати ўрганилиб, тадбиркорликни ривожлантириш борасида сухбатлар олиб боришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.
Туман чеккасидаги минг гектар адирликда токзор ва боғ ташкил этилган.
Президентимиз ушбу мажмуани келиб кўрди, фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.

Первым пунктом поездки Президента Шавката Мирзиёева в Ферганскую область стал Алтыарыкский район.
На окраине района, на холмистой местности площадью тысяча гектаров заложены виноградник и сад.
Президент посетил этот комплекс, побеседовал с фермерами и руководителями кластеров.
Здесь же состоялись презентации по развитию плодоовощеводства и цветоводства в Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #bogdorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сайлов
#Билдириш

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 16 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

1-сектор. Ёшлик МФЙ, 16 май, соат 16:00да
Манзил: Нурафшон шаҳар Тонг маданият саройи биносида
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 650, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 78 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Мухамедова.
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: Н.Арсланов

2-сектор. Қумариқ МФЙ, 16 май, соат 10:00да
Манзил: 32-сонли умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1001, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 121 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Эгамбердиева.
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: Б.Каримов.

3-сектор. Бирлик МФЙ, 16 май, соат 10:00да
Манзил: Ниагара фирмаси биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1648, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 198 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Ш.Акбарова.
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: Д.Усмонов.

4-сектор. Обод МФЙ, 16 май, соат 16:00да
Манзил: 62 умумтаълим мактаби биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1350, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 162 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Бекхужаева.
Бириктирилган шаҳар комиссияси аъзоси: А.Азимов.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси