Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.3K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#ободонлаштириш📌

🚧Нурафшон шаҳар марказий йӯлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.


⚠️ 4Р2 "Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373 автомобиль йўли (55 км)" автомобиль йўлининг Нурафшон шаҳридан ўтган 28,5-35,2 км оралиғидаги (Тошкент йўли кўчаси бўйлаб ўтувчи 6,7 км) қисмини реконструкция қилиш бўйича 2022 йил 7 апрелдаги танлов натижаларига кўра лойиҳанинг умумий қиймати 114 579,9 млн.сўм деб кўрсатилган, шундан 2022 йил учун 30 млн.сўм ажартилиши белгиланган. АРТ (1-2) талаб этилмайди, лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд, экспертиза ҳулосаси олинган. Танлов натижаларига кўра (22411006007801 7801-сон баёни) "Avtoyo'l sanoat invest" MChJ ғолиб деб топилган. Қурилиш штаби ташкил этилган бўлиб,ҳозирги кунда шаҳарда қурилиш ишлари бошланган, бу йил учун 30 млн. сўм молиялаштирилган.

🛣Марказий йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.



✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️Батафсил лавҳада🔍
#live_Toshkent_viloyati_shaxmat

💠 Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида ақлий спорт тури Шахмат бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги кубоги"нинг Тошкент вилояти босқичига старт берилди!

Ушбу қизиқарли мусобақада шахматга қизиқувчилар орасидан маҳалла, сектор, туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 70 нафар ҳаваскор ва проффессионал шахмат ихлосмандлари 34 миингдан зиёд рўйхатдан ўтган иштирокчиларни мағлуб этиб турнирнинг вилоят босқичида Республика босқичига ўтиш учун беллашмоқдалар. Мусобақа 4 йўналишда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахмат севувчиларни ўз ичига олган.

💥 Ҳа айтганча, Республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган ғолибларга 4 та йўналишнинг ҳар бири бўйича:
1-ўрин 50 миллион сўм;
2-ўрин 30 миллион сўм;
3-ўрин 20 миллион сўм;
Республика босқичига чиққан ҳар бир иштирокчи 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

📝 Республика босқичига йўл олиш учун барча иштирокчарга омад тилаб қоламиз.
#1_июнь_Ҳалқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

БОЛА КУЛСА, ДУНЁ КУЛАР!

Нурафшон шаҳар 3-сектор штабида 1 июнь, Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, 3-сектор раҳбари, маҳалла оқсоқоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда 3-сектор ҳудудидаги кам таъминланган эхтиёжманд оилаларнинг фарзандлари иштирок этишди.

Карнай сурнай садолари-ю, доиранинг шўх оҳанглари жажжи қалб соҳибларини тантаналар сайлига чорлади. Шаҳар маданият бўлим ҳодимлари томонидан тайёрланган турли хил чиқишлар, томошалар, консерт дастурлари кичкинтойларга бир олам завқ-у шавқ улашди.

Тадбир давомида жажжи болажонларимзга шаҳар ҳокимлиги 3-сектор раҳбари ҳамда Ниагара фирмаси ҳомийлигида байрам дастурхони, кийим кечаклар, велосипедлар, турли хил ўйинчоқлар хамда қимматбахо совғалар тантанали раишда берилди.

Байрам болажонлар кўлгуси билан кўтаринки рахда бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#1_июнь_Ҳалқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

БОЛА КУЛСА, ДУНЁ КУЛАР!

Нурафшон шаҳар 3-сектор штабида 1 июнь, Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ўтказилган тадбирдан фотолавҳа.