Nurafshon shahar hokimligi
1.89K subscribers
34.3K photos
3.24K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Йиғилишда Кадастр агентлигига йил якунигача 20 та вазирликнинг кадастр маълумотларини Миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритиш топширилди.

1 сентябрга қадар 205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил этиш режа қилинган.

Ушбу мақсадлар учун ўтган йили республика бюджетидан
1,4 триллион сўм, жорий йилда эса 900 миллиард сўм ажратилди.

Масалан, Жиззах шаҳри “Жиззахлик” маҳалласидаги боши берк кўча Шароф Рашидов марказий кўчасига боғланиб, 1,4 километр автомобиль йўли, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари барпо этилган. Савдо ва сервис объектларига туну-кун ишлашга рухсат берилган.

Натижада, илгари ушбу ҳудуддаги 1 квадрат метр жой
2-3 млн сўмга ҳам сотилмаган бўлса, ҳозир нархи
8-9 млн сўмга етган. Энг муҳими, савдодан тушган маблағларни бошқа кўчаларнинг инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш ишлари бошланган.

Вилоят ҳокимларига Жиззах тажрибаси асосида 1 тадан кўчани танлаб, уларни серқатнов кўчаларга улаш орқали сервисни ривожлантириш лойиҳасини бошлаш топширилди.
Йиғилишда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Мисол учун, Бойсундаги Омонхона қишлоғида 1 та сиҳатгоҳ, 3 та меҳмонхона бўлиб, меҳмонларни 190 та хонадон қабул қилади (йилига ўртача 22-25 минг меҳмон келади).

Ушбу қишлоқдаги ҳоким ёрдамчиси меҳмонлар оқимини 100 мингга етказиш бўйича иш бошлаган.

Агар йўл инфратузилмаси яхшиланса, йўл бўйида 200 дан зиёд сервис объектлари ва камида 1 мингта иш ўринлари пайдо бўлади.

Умуман, 28 та йирик шаҳар, хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори 10 та туманда ишлар янги ёндашувлар асосида ташкил этилади. Бу ҳудудларнинг мастер-режаси ишлаб чиқишга 200 миллиард сўм ажратилади.

Бунда:

- бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда лойиҳа офислари тузилиб, хорижий консалтинг компаниялари ва экспертлар жалб қилинади;

- лойиҳа офислари бир ой муддатда ушбу туман ва шаҳарлар аҳолиси таклифлари асосида мастер-режани ишлаб чиқади.

Ушбу туман ва шаҳарларга тижорат банклари бириктирилиб, сервис лойиҳаларини молиялаштиришга масъул бўлади.
Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.

Жумладан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади.

Бунда, кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди.

Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани қайд этилди.

Беш йиллик тажрибадан келиб чиқиб, бозорларни ривожлантириш дастурини, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:

- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;

- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;

- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.

Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:

- 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;

- 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.

Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
“Хабарингиз бор, ўтган икки ҳафта давомида республиканинг барча маҳаллаларида сайлов ўтказилиб, 9 минг 349 нафар маҳалла раислари сайланди.

Ушбу оқсоқолларни халқимиз, биринчи галда, маҳалла аҳолиси ўзига муносиб кўриб, ишонч билдиргани билан табриклайман.

Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Маҳалла раиси бўлиш бу – жуда катта масъулият.

Маҳалла раислари халқимизни рози қилишда, ислоҳотларни ҳар бир хонадонга кириб боришида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари бошини қовуштириб, хонадонбай муаммоларни ўрганиб, ҳокимлар олдига аниқ масалалар қўйиб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул ва жавобгар бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Бугун хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўйилган аниқ масалалар ҳам энг аввало маҳалладан бошланиши, бир сўз билан айтганда, маҳалла хизматлар ва сервис марказига айланиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва мутасаддилар ахборот берди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 6 июнь куни Нурафшон шаҳар давлат хизматлари марказида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

🎥Батафсил Нурафшон телеканали нигоҳида

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғалла бозорини эркинлаштириш ислоҳотлари

🎥Батафсил махсус репортажда👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт
#Беш_ташаббус_олимпиадаси

Ёшларимиз спортнинг "Енгил атлетика" тури бўйича Республика босқичига йўланма олишди

🏃🏻‍♂️Жорий йилнинг 6 июнь куни, Нурафшон шаҳар спорт аренасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақага Тошкент вилоятининг 22 та туман шаҳарларидан 27-30 ёш тоифасида жамоалар иштирок этишди.

🏃🏻‍♂️"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг "Енгил атлетика" тури бўйича ўтказилган вилоят босқичида Нурафшон шаҳар 4 сектордан Учқун МФЙ ёшлари, 27-30 ёшлар ўртасида 3-ўринни қўлга киритиб Республика босқичига йўланма олишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда навбатдаги устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Bugun, 8-iyun kunidan 10-iyun kuniga qadar Toshkent viloyati va Toshkent shahrida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining hududiy hamda quyi tizimi boshqaruv organlari, kuch va vositalari bilan o‘tkazilishi belgilangan Hamkorlikdagi qo‘mondonlik -shtab o‘quv mashqiga start berildi.

O‘quv mashqini o‘tkazishdan maqsad – favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ularni bartaraf etish va oqibatlarini tugatish bo‘yicha Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi Toshkent viloyati va Toshkent shahar hududiy quyi tizimlarining boshqaruv organlari hamda kuchlarini samarali qo‘llash yuzasidan rahbarlar tarkibi va bo‘linmalarining hamkorligini takomillashtirishdan iboratdir.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
#билдириш

Бугун, 7 июнь куни Нурафшон шаҳрининг Ойбек, Деҳқонобод, Янгиобод, Тўй-тепа, Маърифат, Бобур, Учқун, Обод маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан электр энергияси соат 12:00дан 14:00гача ўчирилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик

Деҳқончиликнинг заҳматига чидаган унинг роҳатини ҳам кўради

Муқимий маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Н.Яркулов ташаббуси билан Уфқ кўчаси 111 хонадонда яшовчи Музаффар Хужаевлар оиласига тадбиркорликни ривожлантириш учун «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида “Халқ банки” шаҳар филиалидан жорий йил февраль ойида 15 млн.сўм имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам кўрсатилган эди.

Музаффар Хужаевлар оиласи помидорнинг биринчи ҳосилиданоқ олган кредитни 10 млн. сўмини ёпиб, 2 теримида эса қолган қисмини ҳам тўлаб, оилавий тадбиркорлигини янада кенгайтириб, ривожлантиришини маълум қилди.

Батафсил лаҳада 👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#қарор_ва_ижро

Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш бошланди

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарори ижросини таъминлаш, Нурафшон шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида 20 кг дан ун тарқатилишининг 1-босқичи якунланиб, 2-босқичи бошланди.

📌 Белгиланган режага кўра, бугун Деҳқонобод, Наврўз, Обод турмуш, Бобур ва Чиғириқ маҳаллаларидаги эҳтиёжманд фуқароларга ун етказиб берилди. Ун тарқатиш бўйича жараён давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa