Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳар
#Ёшлар_қудрати

Спорт - саломатлик гарови!

🖐Нурафшон шаҳар маҳаллаларидаги Ёшлар ётакчилари томонидан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.

⚡️Мусобақалар Маърифат, Янги Обод ва Тўйтепа маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари ҳамда шаҳар спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил қилди.

🏵 Таъкидлаш лозимки, Бу спорт турларини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасидаги қобилятини намоён қилишлари учун кенг имконият яратилганлиги шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#1_сектор
#онлайн

шаҳар ҳоким аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда

🔹 Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар айни пайтда Тонг маданият саройида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказмоқда.

🔹 Оилавий шароитни яхшилаш учун даромадли ишга жойлашиш, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдам, уй шароитини яхшилашга кўмак, тадбиркорликка оид таклифлар ва бошқа йўналишлардаги қатор мурожаатлар сайёр қабулда ҳоким бошчилигидаги масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилмоқда.

#қабул
#Нурафшон_шаҳар
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#Семинар

🔖Ахборот хавфсизлиги бўйича семинар ташкил этилди
⚡️ Бугун, Нурафшон шаҳар “Ёшлар маркази”да шаҳардаги барча маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари билан “Ёшларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш зарурати” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Э.Маталиев ва Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Б.Абдуқодировлар ўзларининг мавзулари билан иштирок этишди.
семинарда маҳалладаги ёшлар етакчиларига ахборот хавфсизлиги йўналишида, ижтимоий тармоқ орқали ҳар-хил сайтлар, месенжирлар билан ишлаш техналогияси тўғрисида тушунтирилди.
Шунингдек, пиар техналогияси бўйича ўтказилган тадбирларнинг ахамияти, ижтимоий тармоқдаги дизайни, обуначиларнинг фикри, таклифлари юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.

Семинарда ёшлар ижтимоий тармоқлар, Ахборот хавфсизлиги борасида қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Семинар
#Нурафшон_шаҳар_тиббиёт_бирлашмаси

Бугун, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинарда Нурафшон шахар тиббиёт бирлашмаси барча бўлимлари шифокорлари иштирок этишди.
Семинарда Соғлиқни сақлаш тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, коррупциявий ҳолатларга барҳам бериш, тизимга очиқлик ва шаффофлик принципларини жорий қилиш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияни вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадлари қўйилди. Фуқароларни ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган превентив чора-тадбирлар амалга ошириш борасида вазифалар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳар

Хайит байрами муносабати билан Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, Тўйтепа жоме масжиди имом хатиби ва маҳалла оқсоқоллари Нурафшон шаҳар Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи II жахон уруши қатнашчиси Илясов Рахим ота хонадонига ташриф буюриб байрам билан табриклашди. Шунингдек, шаҳар хокими, шаҳар имом хатиби ва маҳалла оқсоқоллари яхши ниятлар билан дарахт кўчатини экишди.

Батафсил видеолавхада 👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#Ёшлар_дафтари
#Ёшлар_сиёсати

📌Бугун 3-сектор штабида, сектор раҳбари О.Ғанибеков, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий муаммоларини бартараф этиш мақсадида ажратилган субсидиялар асосида зарур техника ва асбоб-ускуналар олиб берилди.

📘“Ёшлар дафтари”га киритилган 6 нафар ёшга зарур техникалар, жумладан, Х.Ғуломназарова ва Д.Якуббековаларга микроволновка, Р.Жонқобиловага духовка (печ) қандалот маҳсулотлари учун, М.Тохтиевага соч қуритадиган (фен), конус, соч дазмоли, Ф.Чиннибоевага миксер, Н.Эгамбердиевага соч қуритадиган (фен), соч текислаш (дазмоли), горфе (соч илдизини кўтарадиган) жамланмалари топширилди.

Ёшлар томонидан уларга қаратилаётган эътибордан мамнунликлари ва юртбошимизнинг ёшларга яратиб бераётган имкониятлар тўғрисида илиқ фикрлар билдириб ўтилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#Оқсоқоллар_сайлови

«Бобур» маҳалласида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди.

Сайловда жами 5 та кўчадан вакиллар иштирок этишди.

Аввалги сайловлардан фарқли равишда маҳаллалардаги бу галги сайлов ёпиқ овоз бериш орқали ўтиб, фуқароларнинг эмин-эркин ўз танловини амалга оширишга имконияти кенгайтирилди.

Сайлов участкасида бунинг учун барча шароит яратилди.

Сайлов очиқ-ошкора, шаффоф тарзда ўтказилди.

Сайлов натижаларига кўра Каланов Ровшан Абдураимович 90% овоз олиб Бобур маҳалласи раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#1_сектор
#онлайн

шаҳар ҳоким аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда

🔹 Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар айни пайтда Тонг маданият саройида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказмоқда.

🔹 Оилавий шароитни яхшилаш учун даромадли ишга жойлашиш, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдам, уй шароитини яхшилашга кўмак, тадбиркорликка оид таклифлар ва бошқа йўналишлардаги қатор мурожаатлар сайёр қабулда ҳоким бошчилигидаги масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилмоқда.

#қабул
#Нурафшон_шаҳар
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар

Шаҳар ҳокимлиги ҳамда 3-сектор ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида 2022 йилнинг 2- июнь куни 3-сектор "Тараққиёт" мфй ҳудудида иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
💁Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 10 дан ортиқ хусусий сектордаги ишлаб чиқариш корхоналари ва 20 га яқин давлат корхона ва ташкилотлар 500 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Ярмаркадаги иштирок этган 70 нафардан зиёд фуқаролардан 35 нафари доимий ишга ва 4 нафари жамоат ишларига жойлашиш мақсадида йўлланмалар берилган бўлса, 5 нафар фуқаролар ўқув марказларига ўқишга жалб қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
"Бувижонлар мактаби"

Нуроний онахонларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш, маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ўғил-қизларимизни миллий одоб ва урф- одатлар рухида тарбиялашда "Бувижонлар мактаби"нинг ўрни беқиёс.

Нурафшон шаҳар Обод турмуш маҳалласида жойлашган 4-умумтаълим мактабида "Бувижонлар мактаби-ибрат мактаби" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабоева, бир гуруҳ Хожи оналар, бувижонлар, устозлар, ўғил-қизлар иштирок этди.
Болажонларнинг шеърлари, куй-қўшиқлари, рақслари барчани ҳушнуд этди.

✍️ Нурафшон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш
#Нурафшон_шаҳар

📚Нурафшон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабаева маҳалла хотин-қизлар фаолларининг маҳаллаларда олиб бораётган ишлари билан танишиб чиқиб кундалик иш дафтарининг 6 та йўналиши бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

✍️ Нурафшон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa