Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
35.9K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
Нурафшон шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамдан, аёлларимиз мақсадли фойдаланишмоқда
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
Турсунбоева Гуллова вақтинча ишсизлиги сабаб Нурафшон шаҳар "Маърифат" МФЙ ҳудудида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган эди.
Имтиёзли кредит асосида хонадонида 50 ўринли уй боғчаси фаолиятини йўлга қўйди.
Бугунги фаолияти ҳамда мамлакатимизда аёлларга берилаётган имкониятлардан миннатдор.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик
Нурафшон шаҳар Деҳқонобод МФЙ ҳудудида яшовчи Мадалиева Одина бандлик бошқармаси томонидан ташкил этилган тикувчилик ўқув курсида хунар ўрганиб, имтиёзли кредит асосида тикув машиналарини олди. Бугунги кунда келини Алижонова Муҳлиса билан биргаликда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйди.
#аёллар_дафтари_берган_имконият
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик

Мамбекниязова Умида "Аёллар дафтари" рўйхатига Нурафшон шаҳар Қумариқ МФЙда олинган бўлиб, Халқ банкидан имтиёзли 35 миллон кредит олган. Хонадонида иссиқхона қуриб сабзовот ва кўкатлар етиштирмоқда.
Ўз меҳнати билан даромад топаётганидан миннатдор.
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик
Тикувчилик ҳунари ўзбек аёлларининг севимли машғулоти.
Ҳар бир ўзбек қизи кичик ёшидан игна ушлаб, қўғирчоғига либос тикишни ўрганади. Момоларимиз бежиз , ҳунарли хор бўлмас дея, фарзандларига ҳунар ўргатишни йўлга қўйишмаган. Мана "Аёллар дафтари" имкониятлари орқали кўплаб хотин-қизларимиз ўз тадбиркорлигини, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб олди. Айримлари ҳеч бўлмаганда буюртма асосида тикиш бичиш ишларини амалга ошириб, даромад манбаига эга бўлди. Навбатдаги қаҳрамонимиз ҳам имтиёзли кредит асосида тикув машиналарини олиб, қизлари билан кўрпа-тўшак тикиш билан шуғулланиб келмоқда.
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик Нигматова Моҳиранинг тадбиркорлик фаолияти бошланди

Моҳира Нигматова Нурафшон шаҳар "Қумариқ" МФЙда "Аёллар дафтари" га рўйҳатга олиниб, Халқ банкининг имтиёзли кредити асосида ўз тадбиркорлиги бошлаб олганлигидан, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан миннатдорлигини изҳор этди.
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик

Деҳқончиликнинг заҳматига чидаган унинг роҳатини ҳам кўради

Муқимий маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Н.Яркулов ташаббуси билан Уфқ кўчаси 111 хонадонда яшовчи Музаффар Хужаевлар оиласига тадбиркорликни ривожлантириш учун «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида “Халқ банки” шаҳар филиалидан жорий йил февраль ойида 15 млн.сўм имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам кўрсатилган эди.

Музаффар Хужаевлар оиласи помидорнинг биринчи ҳосилиданоқ олган кредитни 10 млн. сўмини ёпиб, 2 теримида эса қолган қисмини ҳам тўлаб, оилавий тадбиркорлигини янада кенгайтириб, ривожлантиришини маълум қилди.

Батафсил лаҳада 👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#шукроналик

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилмоғи лозим.

Ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик туйғулари халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган.

Нурафшон шаҳар Чиғириқ маҳалласи раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси шаҳар тиббиёт бирлашмасида даволанаётган маҳалладаги эхтиёжманд оилалар ҳолидан ҳабар олишди.

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш каби инсоний фазилатларни мустаҳкамлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, хизмат қилувчи мазкур тадбирлар шаҳар ҳокимлиги ва маҳалла вакилларининг ташаббуси билан мунтазам равишда амалга ошириб келинаётганлиги аҳолининг самимий мамнуниятига сабаб бўлмоқда.

➡️Батафсил лавҳада 👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa