Nurafshon shahar hokimligi
1.9K subscribers
34.2K photos
3.24K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
#шукроналик

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилмоғи лозим.

Ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик туйғулари халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган.

Нурафшон шаҳар Чиғириқ маҳалласи раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси шаҳар тиббиёт бирлашмасида даволанаётган маҳалладаги эхтиёжманд оилалар ҳолидан ҳабар олишди.

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш каби инсоний фазилатларни мустаҳкамлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, хизмат қилувчи мазкур тадбирлар шаҳар ҳокимлиги ва маҳалла вакилларининг ташаббуси билан мунтазам равишда амалга ошириб келинаётганлиги аҳолининг самимий мамнуниятига сабаб бўлмоқда.

➡️Батафсил лавҳада 👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 9 - июнь : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +30°...+37° даража илиқ бўлиб, жанубий-ғарбдан 1-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 16-41% ни ташкил этади.

🌤Эртага кундузи +36°...+38° даража иссиқ бўлади, жанубий-ғарбдан секундига 2-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 18-25% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️9 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА


🔘Тошкент тумани. Озиқ-овқат хавфсизлиги муҳим масала

🔘Нурафшон шаҳри.
Нурафшонда яна бир йирик лойиҳали йўл қурилиши бошланди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Таълим муассасалари битирувчилари учун "меҳнат ярмаркаси" ва корхонага экскурсия ташкил этилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман пилла режасини муваффақиятли бажарди.

🔘Чирчиқ шаҳри. “
Янги Ўзбекистон” массивида ишлар жадал кетмоқда

🔘Бекобод шаҳри.
"Қўмондон ва ёшлар учрашуви" ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри.
Хотин-қизлар билан ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Қабулда муаммолар ечилмоқда

🔘Янгийўл тумани.
Ғалаба маҳалласида уй кутубхонаси ташкил этилмоқда

🔘Бекобод тумани.
Бекободда хусусий мактабгача таълим ташкилоти 168 тага етди

🔘Юқори Чирчиқ тумани
"
Энг яхши хорижий тил ўқитувчиси" кўрик-танлов ўтказилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани. “
Жаҳолатга қарши маърифат

🔘Паркент тумани.
Туманда Аёллар дафтари жамғармаси, Васийлик кенгаши жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

🔘Чиноз тумани.
"Бувижоним табиб"

🔘Қибрай тумани.
Қибрай туманида ғалла ўрими бошланди

🔘Ангрен шаҳри. "
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Кубоги" учун мусобақанинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди

🔘Оҳангарон тумани.
Носоз йўллар равонлашмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Сиёсий_маърифат_соати

Айни вақтда давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ўқув соатида Нурафшон шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Сиёсий маърифат соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилмоқда.

Шунингдек, «Конституция - ислоҳот даврида», «Давлат харидлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар» мавзулари спикерлар ва Олий Мажлис депутатлар томонидан батафсил таҳлил этилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт
#академик_эшкак_эшиш

Академик эшкак эшувчиларимиз халқаро турнирда Кумуш медалга сазовор бўлишди

1-6 июнь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича "Катта регата" турнири бўлиб ўтди. Унда мезбонлардан ташқари Беларус, Сербия, Арманистон ва Ўзбекистон жамоаси аъзолари ҳам баҳс олиб боришди.

Мусобақада Нурафшон шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренерлари Сардор Тўлқинхожаев, Алишер Турдиевлар Ўзбекистон жамоасининг катта таркибда иштирок этиб 2- ўринни қўлга киритиб, Кумуш медалга сазовор бўлишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказаяпман? “Инсон қадрини улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур.

Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади.

Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин.

Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушунаяптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.

Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Йиғилишда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида аҳолининг электр таъминотидаги узилишлар анча қисқаргани қайд этилди.

Лекин, куз-қиш мавсумида аҳолининг газга бўлган эҳтиёжи кескин ошиши сабабли барча юклама электр тармоқларига тушмоқда.

Ҳозирги кунда аҳолининг камида 2-3 миллиард киловатт соат электр энергиясига қўшимча талаби мавжуд. Келгуси беш йилда эса бу эҳтиёж яна 10 миллиард киловатт соатга ошади.

Бундай вазиятда энг самарали йўл – муқобил энергиядан фойдаланишни кўпайтириш.

Бу борада 2019 йилда алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, аҳолига бюджетдан субсидия бериш тизими жорий этилди.

Лекин бирорта вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ёки вазирда ўз тизимидаги ташкилотларда энергия истеъмоли, уни тежаш, муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги, улар жорий қилинган субсидия ва компенсациядан ўз тармоғи ёки ҳудудида фойдаланиш бўйича жон куйдирмагани танқид қилинди.
XALQ DEPUTATLARI NURAFSHON SHAHAR KENGASHI

#XABARNOMA

Xalq deputatlari Nurafshon shahar Kengashining 58-sessiyasi
2022-yil 15-iyun kuni soat 16:00 da Nurafshon shahar hokimligi majlislar xonasida o‘tkaziladi.

Xalq deputatlari Nurafshon shahar Kengashi 58-sessiyasining kun tartibiga quyidagi masala kiritilgan.

1. “Nurafshon shahar hokimining ayrim qarorlarini bekor qilish to`g`risida"

2. Xalq deputatlari Nurafshon shahar Kengashiga saylov o‘tkazish bo‘yicha shahar saylov komissiyasi tarkibiga o‘zgartirishlar kiritish to‘g‘risida.
Президент ушбу масала умуммиллий аҳамиятга эгалигини қайд этиб, муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Бунда, аҳоли ва тадбиркорларга:

- ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб 15 миллион сўмгача, сув иситиш қурилмаси учун эса 2 миллион сўмгача компенсация тўланади;

- ёки ускуна қийматини 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Ушбу тизим Энергетика вазирлигининг махсус жамғармаси орқали жорий этилиши белгиланди.
Муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши учун бирон-бир идорага боришга мажбур бўлмайди. Барча ҳужжатлар ускуна харид қилинадиган жойнинг ўзида ҳал бўлади.

Бунинг учун:

- жамғарма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳудудлардаги сотувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини тузади;

- ишлаб чиқарувчиларнинг аҳоли ва тадбиркорларга ускуналарни бўлиб-бўлиб тўлашга бериш харажатлари жамғарма томонидан қоплаб берилади;

- жамғармага 100 млрд сўм ажратилади, ишлатишига қараб йил якунига қадар яна 100 млрд сўм берилади;

- жамғарманинг электрон портали ишга туширилиб, барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Мутасаддиларга тизимни 1 сентябрдан амалиётга жорий қилиш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олдига жорий йилда “дафтарлар”га кирган камида 5 мингта оилани, келгуси йилда яна 10 мингтасини сув иситиш қурилмаси билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда тизимни “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган 620 та кўп қаватли уй-жойларда жорий этиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Масалан, Китоб тумани “Янгиобод” массивидаги жами 96 та хонадонга эга 4 та кўп қаватли уйда қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига йилига 100 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинмоқда.

Бу тажрибани Навоийда барпо этиладиган 2 та “Янги Ўзбекистон” массивида жами 620 та хонадонли 26 та кўп қаватли уйлар, 8 та боғча, мактаб ва поликлиникада жорий қилиш режалаштирилган.

Уларда қуёш сув иситиш тизимлари ҳисобига 4 миллион киловатт соат электр иқтисод қилиш мумкин. Бу – йилига 2 миллиард сўм дегани.

Вилоят ҳокимларига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатишни назарда тутиш топширилди.
Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.