Nurafshon shahar hokimligi
1.9K subscribers
34.2K photos
3.23K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди Президент.

Шу мақсадда барча ҳокимлар:

- битирувчилар билан шахсан учрашади;

- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;

- учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;

- битирувчиларнинг ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, уларнинг балансини шакллантиради;

- иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ахборот берди.
"Nurafshon business city" дирекциясида турк ва Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Хусусан, ND STATUS хорижий компанияси рахбари ҳамда Ўзбекистондаги вакили жаноб Курбан Дидиалиев Тошкент вилоятида электромобиллар учун қувватловчи станциялар ўрнатишни ташкил этиш борасидаги ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, бугунги кунда ҳозир Ўзбекистонда 42та зарядлаш станцияси ишга туширилган бўлиб, улардан 22таси пойтахт Тошкентда, 4таси Тошкент вилоятида жойлашган; шунингдек, Самарқанд, Қарши, Наманган, Қўқон, Фарғона ва Навоий вилоятларида ҳам электромобилларни қувватлаш станциялари бор.
ND STATUS хорижий компанияси томонидан Нурафшон шаҳри ва бутун Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари ҳудудига электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ўрнатиш борасида узоқ муддатли режалар тақдимот қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Нурафшон МФЙ худудида магистрал сув ичимлик суви қувури таъмирланиши муносабати билан 16.06.2022 куни Нурафшон МФЙ, Ёшлик МФЙ, Янгиобод МФЙ ва Бирлик МФЙ худудларининг ичимлик сув таъминотида 09:00 дан 14:00 гача узилиш бўлади. Ахоли сув таъминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг VI/ХLVIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибида "Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича шаҳар сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" ва "Нурафшон шаҳар ҳудудидаги жами 733,31 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш учун мавсумий муддатга экин экиб фойдаланиб туриш тўғрисида"ги масалалар кўриб чиқилди ва муҳокамасига қўйилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Диққат_эълон ‼️‼️‼️‼️‼️

📣📣📣Нурафшон шаҳар ҳокими ташаббуси билан халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессияси йиғилиш қарорига асосан шаҳар ҳудудидаги бўш ерларга экилган бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларини белгиланган тартибда шаҳар ҳудудида жами 733,31 гектар майдони ишга лаёқатли ишсиз фуқароларга вақтинчалик такрорий қишлоқ хўжалиги махсулотларини экиш учун мавсумий муддатга ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар билан ҳокимлик ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилиб, шартномада ҳар бир гектар учун 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги ер солиғини аввалдан тўлаш шарти билан вақтинча–мавсумий муддатга фойдаланиш учун ер берилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимиятининг Қурилиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Forwarded from 🏡 NURAFSHON UY BOZOR
Нурафшоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими Сизга шуни маълум киладики, Ойбек МФЙ нинг М Улуғбек кўчасидаги ўрта босим ГТН ни кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 17 июн куни соат 09-00 дан 18-00 гача Ойбек МФЙ нинг М Улуғбек,Ойбек,Истирохат, Спорт хамда Х Мирзаев кўчалари ахоли хонадонлари хамда улгуржи истеъмолчиларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади . Жами газ таъминоти тўхтатиладиган ахоли хонадонлар сони 526 тани улгуржи истеъмолчилари сони эса 6 тани ташкил қилади. Мурожжат учун (99) 004-81-04 (“Нурафшоншаҳаргаз”Аварияни тиклаш хизмати)

🇸🇱(Тошкент Вилояат) Канали👇
https://t.me/+BSJ2iw-DbEtjZTFi
https://t.me/+BSJ2iw-DbEtjZTFi
#осиё_чемпионати

🇺🇿✈️🇰🇬Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетишди

Ҳозиргина юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар (U 17) терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш мақсадида Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Қирғизистон пойтахти 19-26 июнь кунлари эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ва ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. курашчилари қитъа биринчилигининг барча йўналишларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Нурафшон шаҳридан Сардор Холмирзаев, Камронбек Ўткировлар хам жой олган.

🇺🇿🤼‍♂️Юнон-рум кураши (U 17) делегацияси таркиби:

45 кг: Шаҳзод Рўзиохунов
48 кг: Сардор Холмурзаев
51 кг: Сардор Йўлдошев
55 кг: Хуршидбек Нормуҳаммадов
60 кг: Исломбек Каримжонов
65 кг: Акобир Унгоров
71 кг: Амиршоҳ Ваҳобов
80 кг: Камронбек Ўткиров
92 кг: Сардорбек Рустамов
110 кг: Камронбек Абдуазизов


Делегация раҳбари - Шуҳрат Мамадалиев


Обуна бўлинг
👉 @nurafshonpressa
Туркиянинг OYAK компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
"Nurafshon business city" дирекциясида турк инвесторлари билан учрашув бўлиб ўтди.
OYAK компанияси дунёнинг 24 давлатида инвестицион фаолият олиб борувчи холдинг бўлиб, молия, логистика, металлургия, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда инвестиция киритиш билан шуғулланади. Шу билан биргаликда компания таъсисчиси жаноб Azmi Karakoyunlu Туркия-Ўзбекистон ўртасидаги яқин муносабатларнинг янада ривожлантишига ҳисса қўшиш мақсадида компаниянинг аъзо ҳамда ҳамкор инвесторларининг Нурафшон шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этиш истагини билдирди.
Шаҳар ҳокими М.Салиев меҳмонларга шаҳарда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва яқин истиқболдаги режалар ҳақида батафсил гапириб берди.

@Nurafshonpressa