Nurafshon shahar hokimligi
1.89K subscribers
34.1K photos
3.23K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Президент комиссия аъзолари эътиборини қуйидаги устувор йўналишларга қаратди.

“Биринчи йўналиш – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари масаласи.

Амалга оширилаётган барча ислоҳотларимиз марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам.

Дарҳақиқат, инсон муносиб шароитда таълим-тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланади.

Шунинг учун ҳам, бугунги кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи даражали аҳамият берилмоқда.

Инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим.

Биз барпо этаётган Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати, ҳамма нарсадан устундир!

Шу боис, инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт".
⚡️Энди ипотека тўловларида кечиксангиз, пеня ва ортиқча тўловлар тўламаслигингиз мумкин

Шавкат Мирзиёев:
"Мана, бир мисол, фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади.

Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божини ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади. Ўзингиз ўйланг, 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди?".

“Бундай мантиқсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун янги бир нормани Конституцияга киритиш таклифини билдираман”.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 48-мактаб фаолллар залида 1-сектор худудида жойлашган 9-, 13-, 48- ва 73-сонли умумтаълим мактаблари битирувчилари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокими Музаффа Салиев бошчилигида ўтган тадбирда 2021-2022 ўқув йилида битирган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур кредитлар ажратилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.
Учрашувда очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, битирувчилар ўз саволларига шаҳардаги ташкилот раҳбарлари ва тегишли мутахассисларидан тўлиқ жавоб олдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⛔️Нурафшон шаҳри - 4R 14 автомобиль йўлининг 72+00 км (Нурафшон-Ўртасарой йўналиши) да эски темир бетон D-800 ммлик оқова сув қувурини алмаштириш мақсадида жорий йилнинг 21 июнь куни соат 21:00 дан 23 июнь куни 06:00 га қадар транспорт ҳаракати чекланади.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари!

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талаблари ҳамда улар томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича харакатланишингизни сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-мактаб фаолллар залида 2-сектор худудида жойлашган 1, 4 ва 32-сонли умумтаълим мактаблари битирувчилари билан “ Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Шаҳар прокурори ўринбосари Тўлқин Каримов бошчилигида ўтган тадбирда 2021-2022 ўқув йилида битирган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур кредитлар ажратилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.
Учрашувда очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, битирувчилар ўз саволларига шаҳардаги ташкилот раҳбарлари ва тегишли мутахассисларидан тўлиқ жавоб олдилар.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар
#ободонлаштириш

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев шаҳар ҳудудидаги ички кўчаларда аҳолининг саломатлиги ва бехатар ҳаракат тизимини жорий этиш, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, Ойбек маҳалласи Мирзо Улуғбек ва Спорт кўчалари, Наврўз маҳалласи Шифокорлар кўчасида йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклари, велодарожкалар қуриш симёғочларни тартибга келтириш, болалар майдончалари барпо этиш ишлари олиб борилиши бўйича жараённи яқиндан ўрганиб, назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa