Nurafshon shahar hokimligi
1.89K subscribers
34.1K photos
3.22K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
#Онлайн

Қизғин ўтаётган "Сектор раҳбарлари ва ёшлар" учрашувида барча ташкилот раҳбарлари ёшлар мурожаатларини ижобий ўз ечимини топиши учун масъулият билан ёндашишмоқда.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Онлайн

Ёшларни иш билан таъминлаш ва уларни орзу истакларини амалга ошириш мақсадида ёшларга тикув мошиналари, совун ишлаб чиқариш ускуналари, мошина ювиш ускунаси ва грил пишириш учун мослама берилди.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️Тадбирнинг тақдирлаш маросими бошланди.
Унда шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилмоқда.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Онлайн

Тақдирлаш маросимидан лавҳалар

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Хашарнинг иккинчи куни.

Бугун Ахтам Саҳоба қабристонида хашарнинг иккинчи куни ўтмоқда, бу ерда ёшу қари бирдек мехнат қилиб майитларнинг рухини шод қилиш мақсадида бирлашиб ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишди.
Сизларни ҳам хашарда фаол бўлишингларни сўраб қоламиз.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔸Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Шаҳар ҳоким Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтган тадбирда сектор раҳабарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида иштирок этган аҳоли томонидан 30 га яқин мурожаат тингланди.

Мазкур мурожаатлар мазмунини турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, йўл, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши, турар-жой, кадастр ҳамда таълим каби масалалар ташкил қилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими масъуллар билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб бормоқда.

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa