Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
34.1K photos
3.22K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
#Онлайн

Тақдирлаш маросимидан лавҳалар

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Хашарнинг иккинчи куни.

Бугун Ахтам Саҳоба қабристонида хашарнинг иккинчи куни ўтмоқда, бу ерда ёшу қари бирдек мехнат қилиб майитларнинг рухини шод қилиш мақсадида бирлашиб ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишди.
Сизларни ҳам хашарда фаол бўлишингларни сўраб қоламиз.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔸Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Шаҳар ҳоким Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтган тадбирда сектор раҳабарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида иштирок этган аҳоли томонидан 30 га яқин мурожаат тингланди.

Мазкур мурожаатлар мазмунини турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, йўл, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши, турар-жой, кадастр ҳамда таълим каби масалалар ташкил қилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими масъуллар билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб бормоқда.

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаро мурожаатлари ижобий ечим топмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди Бирлик махалласи "Обод махалла" бўлади.
Олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан Фуқаролар мамнун.

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

📣📣📣Диққат, Диққат, Диққат!!!

Қадрли ёшлар!


Барчангизни 2022 йилнинг 28 июнь куни “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивалига таклиф этамиз.

🔥Фестивалда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирок этишади. Ёшлар байрамини биз билан бирга қарши олинг.😊

📍Манзил: Нурафшон арена ўйингоҳи.


Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#диққат_эълон


Хурматли ҳамшаҳарлар!
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2022 йил 30 июн куни соат 14:00 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлганларга танлов асосида иш таклиф килади.

Ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу танловга таклиф қиламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa