Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
34.1K photos
3.22K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
#Онлайн
#Ёшлар_фестивали

4-сектор ёшларини иш билан таъминлаш, уларга иш ўринларини таништириш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Расман

Президентнинг тегишли фармонига кўра:

Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Махсимова Рисолат Қосимжон қизи;

Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабининг академик хонандалик бўйича ўқитувчиси Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи

🎖"Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.

Президентнинг тегишли қарорига кўра:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиси Абдураимов Елнур Нургалиевич (Бўстонлиқ тумани);

Нурафшон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси Турдиев Алишер Ғулом ўғли

🎖 "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#диққат_эълон


Хурматли ҳамшаҳарлар!
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2022 йил 30 июн куни соат 14:00 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлганларга танлов асосида иш таклиф килади.

Ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу танловга таклиф қиламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#тезкор

⚡️1 июлдан газ ва электр ошмайди

1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмаслиги маълум қилинди

Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши Ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.


Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
⚡️Яна бироздан кейин юртимиз бўйлаб Ёшлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтади.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30-iyun - Yoshlar kuni!
——————
30 июня - День молодежи!

Boshqa
yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#онлайн

⚡️Айни вақтда шаҳар ёшлари сектор раҳбарлари билан биогаликда Нурафшон шаҳар амфитеатр
ида ҳам жам бўлишган.

🔹
Улар бу ерда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган катта байрам тантанасига гувоҳ бўладилар.

🔹Мазкур тадбирда давлат мукофоти совриндорлари, ўрта мактабни 2021/2022 ўқув йилини олтин медал билан тамомлаган битирувчилар, спорт ва фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этмоқдалар.

@Nurafshonpressa
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Youtube

Facebook
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Барча вилоят, туман- шаҳарлардан ҳам онлайн уланишган.
Нурафшон шаҳар ёшлари ва шаҳар аҳли ҳам Президент Ш.Мирзиёев нутқини тинглашмоқда

@Nurafshonpressa
Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг барча ёшларини байрам билан табриклади.

“Албатта, сизлар билан учрашиш, кўнглингиздаги эзгу орзу ва режаларингиз билан ўртоқлашиш, таклиф ва ташаббусларингиз ҳақида эшитиш менга доимо қувонч ва ғурур бағишлайди.

Сизларнинг шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга битмас-туганмас куч оламан.

Ҳозиргина Президент ва ижод мактаблари ўқувчилари, Янги Ўзбекистон университети талабалари, ёш олим ва ижодкорлар, дастурчилар, спортчилар ва тадбиркорлар билан гаплашиб, бир нарсага қатъий амин бўлдим.

Бугунги ёшларимизнинг салоҳияти, дунёқараши, билдирган таклиф ва ташаббуслари, мустақил фикрлаши, келажак ва Ватан ҳақида, ўзининг жамиятдаги ўрни ва масъулияти ҳақидаги қарашлари барча ота-оналар, устоз-мураббийлар қаторида мени ҳам чексиз қувонтиради".
Азиз фарзандларим!

Дунёдаги мураккаб вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳар куни янги-янги хавф-хатарлар ва ташвишларга дуч келаяпмиз.

Бундай вазиятларда халқимизнинг иродаси ва матонатига таяниб, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топиш учун биргаликда интилмоқдамиз.

Меҳнаткаш ва бағрикенг, олижаноб халқимиз, сиздай билимли, фаол ва шижоатли ўғил-қизларим бор экан, биз ҳар қандай қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз!

Хабарингиз бор, биз мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратдик. Маҳаллаларда 9,5 минг нафар ёшлар етакчилари ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 700 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 650 миллиард сўм йўналтирилди.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш устувор йўналишга айланди.

Сўнгги икки йилда 174 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 4 триллион 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди".
“Яна бир муҳим янгилик – мусиқа санъатига қизиқиши баланд бўлган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб:

мақом хонандалиги, мақом чолғу ижрочилиги ва бахшичилик йўналишларига янги қабул қилинган талабаларнинг шартнома тўловлари тўлиқ давлат томонидан тўлаб берилади;

фортепиано
ижрочилари тайёрлаш бўйича қабулни 3 баробарга кўпайтириб, бу йўналишда ҳам контракт тўловлари тўла қоплаб берилади.

Бундан ташқари, энди техникумларга қабул йилда 2 марта ташкил этилиб, талабалар учун давлат гранти сони 2 баробарга оширилади.

Шунингдек, техникумлар учун таълим кредити жорий қилинади ва 80 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш учун молиявий ресурс ажратилади.

Бундан буён хусусий таълим муассасаларида IT бўйича ўқиш (дастурлаш, вэб-дизайнер, анимация) истагини билдирган ёшларга ҳам 20 миллион сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади”.
"Сўнгги вақтларда олис ҳудудлардаги мактаблар ўқувчилари ҳам хорижий тиллар бўйича билим беллашувларида яхши натижа кўрсатмоқда.

Бундай ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, уларни рағбатлантириб борсак арзийди.

Республика беллашувларида юқори натижаларга эришган ана шундай 70 нафар ўқувчиларимиз ва уларнинг 14 нафар устозлари давлат ҳисобидан Буюк Британияга сафарга юборилади.

Қадрли ёшлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича жорий қилинган янги тизим асосида 8 миллиондан зиёд йигит-қизларимизни қамраб олган “Ёшлар баланси” шакллантирилди.

Унга кўра, айни пайтда республикамизда ишсиз йигит-қизлар 1 миллион 200 минг нафарни ташкил этмоқда.

Энг муҳими, ёшларнинг қизиқишлари, касб-ҳунарга мойиллиги, маълумоти, ижтимоий аҳволи ва муаммоларидан тўлароқ хабардор бўлиш имконини берадиган тизим яратилди.

Жорий йилда 404 минг йигит-қизлар ўрта таълимни, 151 минг нафари профессионал таълим муассасасини битириб, меҳнат бозорига кириб келади".